106
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
Олинган натижалар таҳлили. Маълумки, ҳозирги вақтда квант кимёси кўплаб
ҳисоблашлар натижалари билан биокимёвий, материалшунослик ва бошқа фундаментал ҳамда
амалий масалаларни ечиш имконини берадиган усул ҳисобланади.
Квант кимёвий методлар нафақат алоҳида молекула тизимининг ҳусусиятларини
ҳисоблаш, балки танланган молекулалар синфларига хос бўлган умумий қонуниятларни
аниқлаш, кимёда мавжуд бўлган қонуниятларни асослаш имконини беради. Шу билан бирга,
уларнинг умумий қонуниятларга таъсири, боғлиқлигини ўрганиш имконини беради.
Лигандлар молекуласининг мумкин бўлган координация марказлари ва координацияланиш
имкониятлари,
энергетик, геометрик ва электрон параметрларини ҳисоблаш учун квант
кимёвий ҳисоблашлар ўтказилди. Квант кимёвий ҳисоблашлар Gaussian 09W,
Gauss View
6.0.16 ва Avagadro 1.1 дастурларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилди.
2-расмда 2 меркаптотиазолиннинг молекуласи геометрик тузилиши,
зарядлар ва МЭП
тақсимланиши тасвирланган. Бунга кўра донор атомлардаги зарядларнинг қиймати бўйича
гетероциклик молекуласидаги энг юқори манфий заряд циклдаги азот атомида (-0.301 еВ)
аниқланганлиги кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: