Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –7/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana11.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1087818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mamun 2022-7-1

109
УЎК 581.1 
СОЯ БАРГЛАРИДА ФОТОСИНТЕЗ ВА ТРАНСПИРАЦИЯ ЖАДАЛЛИГИНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ш.М.Фозилов, таянч докторант, Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент
А.Э.Холлиев, 
проф., 
Бухоро Давлат Университети, Бухоро 
 
Аннотация. Мақолада Сурхондарё вилояти шароитида турли соя навлари баргларнинг 
фотосинтетик ва транспирация фаоллиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш бўйича дала ва 
вегетация тажрибалари натижалари келтирилган.
Калит сўзлар: соя навлари, фотосинтез, барглар, транспирация, яруслардаги чизиқли 
ўзгарувчанлик. 
Аннотация. В статье представлены результаты полевых и вегетационных опытов по 
изучению взаимосвязей фотосинтетической и транспирационной активности листьев у 
растений сои в Сурхандарьинской области. 
Ключевые слова: сорта сои, фотосинтез, листья, транспирация, ярусная 
изменчивость. 
Abstract. The paper presents the results of field and vegetation experiments on the study of the 
relationship of photosynthetic and transpiration activity of soybean leaves in Surkhandarya region.
Key words: soybean varieties, photosynthesis, leaves, transpiration, tiered variability 
Кириш. Баргларнинг фотосинтези ва транспирацияси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ 
бўлган иккита энг муҳим физиологик жараён бўлиб, улар ўсимликларни нафақат қийин 
шароитларда яшаб қолиши, балки тўлиқ ривожланиш қобилиятини ҳам таъминлайди. 
Маълумки, транспирация ўсимликларда муҳим ва зарур физиологик жараёнлардан бири 
бўлиб, ўсимликларни қуруқ ва иссиқ об-ҳаво шароитида ҳаддан ташқари исишдан ва 
сувсизланишдан сақлайди, шунингдек, сув ва сувда эриган моддаларни ўсимлик танаси 
бўйлаб ҳаракатланиши, газ алмашинувида муҳим аҳамиятга эга[1]. Юқори даражада 
транспирация қиладиган баргнинг ҳарорати, транспирация қилинмайдиган сўлиган баргдан 
тахминан 7 °C паст бўлади[2]. 
Мўътадил намликдаги ўсимликларда умумий сув миқдорининг сутка давомида ўзгариб 
туриши аниқланган. Бу транспирациянинг жадаллиги билан узвий боғлиқ. Транспирация 
жараёнида сарфланган сув миқдорига қараб у ёки бу ўсимликларнинг сувга бўлган талаб ва 
эҳтиёжини аниқлаш мумкин. Транспирация учун сарфланадиган сув миқдорини аниқлашда 
бир қанча омилларни ҳисобга олиш зарур. Жумладан, илдиз тизимининг массаси ва ҳажми, 
ўсимлик ер устки органларининг массаси, илдиз ҳужайра ширасининг осмотик босими, ер 
ости сизот сувларининг чуқурлиги, ёғингарчиликлар миқдори, ҳавонинг ҳарорати ва нисбий 
намлиги, тупроқдаги нам заҳираси, ўсимликлар сув потенциалининг қиймати ва бошқалар. 
Транспирация жадаллиги оғизчаларнинг ҳолати ва барглардаги сув миқдори ҳамда 
ўсимликларнинг сув билан таъминланиш даражасини белгилайди. Баъзи бир ҳолатларда 
баргларнинг тезда сувсизланиши натижасида оғизчалар сув сарфини бошқара олмай қолади. 
Натижада баргларнинг фотосинтетик фаоллиги пасаяди [3]. 
Фотосинтезнинг роли шундаки, у қайта тикланадиган энергиянинг асосий табиий манбаи 
бўлиб, бунинг натижасида экинларда 95% гача органик моддалар ҳосил бўлади [4]. Бу жараён 
карбонат ангидрид ва сув молекулаларининг ўсимлик баргларининг оғизчаларидан кириши 
ҳамда транспирация билан боғлиқ [5]. 
Ўрганилган соя навларининг баргларидаги фотосинтез жадаллиги кун давомида уч 
марта, яъни эрталаб соат 9
00
да, туш пайти соат 13
00
да, кечқурун соат 17
00
да аниқланди. 
Тажрибалар натижаларидан маълум бўлдики, вегетацион идишларда ўстирилган соя 
ўсимликларининг баргларидаги фотосинтез жадаллиги ўсимликнинг нав хусусиятларига, 
ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда ҳамда кун давомида ўзгариб боради. Шунингдек, 
гуллаш даврларида турли ярусдаги турли хил (пастки ярусга нисбатан юқори ярусдаги 
баргларда фотосинтез жадаллиги кўрсаткичининг юқори) эканлиги кузатилди. 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling