Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –8/2-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Сакиева Хоразм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
УЎК 338.23 ҲУДУДЛАРДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ О.Б. Cакиева, катта ўқитувчи, Термиз Давлат Университети, Термиз Aннотация. Мақолада ҳудудий кичик саноат зоналари жойлашув ўрнини иерархик таҳлил усули билан кўпмезонли оптималлаш масаласи кўрилиб, бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш амалга оширилган. Калит сўзлар: кичик саноат зоналари, иерархик таҳлил, оптималлаштириш, бошқарув жараёни, статистик таҳлил, эркин иқтисодий зона. Aннотация. В статье рассматривается проблема многоуровневой оптимизации размещения региональных малых промышленных зон методом иерархического анализа и оценивается эффективность процесса управления. Ключевые слова: малые промышленные зоны, иерархический анализ, оптимизация, процесс управления, статистический анализ, свободная экономическая зона. Abastract. The article deals with the problem of multi-level optimization of the placement of regional small industrial zones by the method of hierarchical analysis and evaluates the effectiveness of the management process. Keywords: small industrial zones, hierarchical analysis, optimization, management process, statistical analysis, free economic zone. Жаҳон иқтисодиётидаги илғор тажрибаларга кўра ҳудудлар иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда эркин иқтисодий зоналар билан бирга кичик саноат зоналари фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлаш, янги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишда инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш йўлларидан бири бўлиб кичик саноат зоналари (КСЗ) ҳисобланади. 2014 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республиаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори қабул қилинган эди. 2020 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 134- сон қарори қабул қилинди. Низомда кичик саноат зоналарига қуйидагича таъриф берилган: “Кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) — ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктларларо ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling