Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –8/2-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –8/2-2022


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana27.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1068901
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2022 Сакиева Хоразм

 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –8/2-2022 
98
ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари 
жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми”.[1].
Хорижий давлатларда, хусусан Россияда ҳам кичик саноат зонасига ўхшаш саноат ишлаб 
чиқаришга эга ҳудудлар турли шаклларда ташкил этилган. Булар: эркин иқтисодий зона, 
саноат зонаси, саноат парки, индустриал парк, саноат комплекси, технопарк кабилар.
Ҳозирги вақтда Эко-индустриал парклар Хитой, АҚШ, Канада, Индия, Индонезия ва 
Япония давлатларида кўп тарқалган. Умуман, айни пайтда 90 дан ортиқ давлатларда 20000
дан ортиқ индустриал парклар фаолият юритмоқда. 
Хорижий мамлакатларда саноат зоналари ва индустриал паркларни барпо этиш ва 
ривожлантириш тажрибасининг баъзи бир жиҳатларини Ўзбекистоннинг иқлим ва шароитига 
мослаштириш ва шу асосда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Саноат зоналари ва индустриал паркларни барпо этиш ва ривожлантириш мавзуси 
бўйича С.Н.Кузнецова, М.И.Беркович, О.А.Ахмадеева, О.В.Любова, О.Н.Беленов, 
Т.Ю.Смольянинова, Ю.В.Шурчкова, Н.И.Антипина, В.М.Семенов, Н.В.Василенкова, 
О.А.Егорова, В.П.Кузнецов, Е.Б.Ленчук каби хорижий олимлар илмий тадқиқот олиб 
борганлар.
Ўзбекистонда эса И.А.Бакиева, С.С.Ғуломов, Ё.Абдуллаев, У.В.Гафуров, Б.Ю.Ходиев, 
Г.К.Яхшибоев, Р.Юлдашев, А.У.Бурханов, Т.З.Тешабоевлар бу мавзуга оид илмий 
тадқиқотларни амалга оширганлар. Б.Т.Салимов ва Б.Б.Салимовлар ўз ишларида кичик саноат 
зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини 
такомиллаштириш билан шуғулланишган. 
Тадқиқот методологияси сифатида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва 
ривожлантиришга оид олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, статистик таҳлил, 
таққослаш, аналитик иерархия усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар. Кичик саноат зоналари – маълум ер майдони ёки ишлаб чиқариш 
майдонини ўз ичига олган, муҳандислик коммуникация тизимига эга худуд бўлиб, маҳаллий 
худудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини оширишда катта имкониятлар яратади. 
Аҳолини сифатли товар ва хизматлар билан таъминлашга, рақобатбардошликни оширишга 
хизмат қилади.
Кичик саноат зоналари жойлашувини оптмаллаштириш учун қарорлар қабул қилиш 
жараёнида сифатли ва сонли баҳолаш шаклида берилган ноаниқлик шароити юзага келади, 
бунга сабаб қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг объект хусусиятлари ҳақида билимларнинг, 
эксперт баҳоси тўғрилигига ишончлилик даражасининг етишмаслиги, ахборот тақдим 
этишдаги хатоликлар ва ҳ.к. Шунинг учун ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилиш 
масалаларини ечишда сонли характеристикага эга бўлмаган омилларни таққослашни 
таъминлаш ёки биргаликда сифат ва сонли характеристикаларини таққослаш зарур. Бундай 
масалаларни ечиш учун иерархик таҳлил усули усулидан фойдалиниш қулай. 
Иерархик таҳлил усули – бу қарорлар қабул қилиш масалаларини ечишга тизимли 
ёндашишнинг математик усулидир. Бу метод америкалик олим Томас Саати томонидан 1970 
йилда ишлаб чиқилиб, амалда кенг қўлланилиб келмоқда.
Бу усулнинг ютуғи шундаки, у универсал бўлиб, уни турли масалалар, жумладан, воқеа 
ривожининг мумкин бўлган ҳолатларини таҳлил қилиш, ресурсларни тақсимлаш, мижоз 
рейтингини тузиш, кадрлар бўйича қарорларини қабул қилиш каби масалаларга кенг миқёсда 
қўллаш мумкин.
Қуйида эксперт баҳолашнинг истиқболли усулларидан бири сифатида ҳудудий кичик 
саноат зоналари жойлашув ўрнини оптималлашда иерархик таҳлил усулидан фойдаланамиз. 
[2]. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling