Xufyona iqtisodiyot
Улар қуйидагилардан иборат
Download 0.7 Mb.
|
Хуфёна иқтисодиёт
Улар қуйидагилардан иборат:
2. Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни баҳолашга нисбатан ёндашувлар Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир. Файгнинг фикрига кўра, ҳар бир алоҳида хуфёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоидалар ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди У ёки бу ҳолатда қанақа қоидаларнинг бузилиши хуфёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўртта хилини ажратади: 1 Нолегал иқтисодиёт Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними сифатида иштирок этади. Нолегал тадбиркорлар тақиқланган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва уларни тақсимлашда иштирок этади 1 Нолегал иқтисодиёт гиёҳвондлик моддаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, чайқовчилар томонидан валюта айирбошланиши ва ҳ.к. 2 Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади 3 Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ҳукумат статистика органларининг талабларига кўра белгиланган институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб топган Миллий даромадни ҳисоблаш методикаси уйда ишлаб чиқаришнинг миллий ҳисобга киритилишини назарда тутса-да, мазкур сектор, одатда, уни ўлчашнинг қийинлиги туфайли, эътибордан четда қолади. Э.Файгнинг таъкидлашича, уйда ишлаб чиқаришнинг мавжуд баҳолари шуни кўрсатмоқдаки, у ривожланган мамлакатларда рўйхатга олинган ЯИМнинг 25-50 фоизини ташкил қилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling