Xursanov faridjon
Тарбия жараёнининг натижаси
Download 59.49 Kb.
|
3-Topshiriiq
Тарбия жараёнининг натижаси. Тарбиянинг натижаси юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тарбиялашдир. Бу жараён икки томонлама бўлиб, уюштириш ва раҳбарлик, шунингдек, ўқувчи шахсининг ўзи томонидан фаоллик кўрсатилишини тақозо этади. Бу жараёнда педагог етакчи рол ўйнайди. Чунки у ижтимоий тарбиянинг умумий мақсадлари моҳиятини тушунади, мақсад йўлида амалга ошириладиган вазифалар тизимидан яхши хабардор, тарбия шакл, метод ва воситаларини асосли, илмий тарзда танлаб олади ва тарбия жараёнига татбиқ этади.
Тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндашиш билан муваффақиятли тарзда, илмитй таҳлил қилиш мумкин. Шахс тарбиянинг натижаси сифатида шаклланадиган ижтимоий мавжудотдир. Шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро мустаҳкам боғланган. Тарбия жараёнида ўқувчининг шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит равишда ривожланади. Ўқувчи ўсиб ва ривожланиб боргани сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, чуқурлашиб, табаҳалашиб боради. Ҳар томонлама етук шахсни тарбиялаш унга изчил равишда ақлий, ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнат, эстетик, жисмоний, экологик, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий тарбия бериш, ўқувчиларнинг онги, хулқ-атвори ва фаолиятининг бирлиги, шунингдек, тарбия жараёнини ташкил этишнинг якка, гуруҳли ва оммавий шаклларини қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган педагогик тизимларни вужудга келтириш ва бу тизим ғояларига амал қилишни талаб этади. Ижтимоий тарбия жараёни шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантириш, унинг атроф-теварак, жамитят, одамлар ҳамда ўзига нисбатан муносабатлари доирасини вужудга келтириш ва уни кенгайтиришга қаратилган. Шахс иштирок этадиган ижтимоий муносабатлар тизими қанчалик кенг, хилма-хил ва чуқур бўлса, унинг маънавий дунёси шунчалик бой бўлади. Ўз табиатига кўра тарбия жараёни кўп омилли характерга эга. Яъни, ўқувчи шахсининг қарор топиши оила, таълим муассасаси, жамоатчилик, ижтимоий муҳит, шунингдек, вазиятлар хилма-хиллиги, бевосита ва билвосита таъсирлар остида рўй беради. Тарбия жараёнининг натижалари одатда бир хил характерда бўлмайди. Бу нарса ўқувчиларнинг психологик (индивидуал, типологик), физиологик ва жисмоний хусусиятлари, уларнинг ҳаётий ва маънавий тажрибаси, шахсий позициясига боғлиқ. Тарбия жараёни, одатда, ўзини-ўзи тарбиялаш, ўзини-ўзи қайта тарбиялаш, ўқувчинингш атроф-муҳитдаги у ёки бу ҳодисалар билан салбий алоқаси натижасида вужудга келадиган муносабатлар ва уларнинг хусусиятларини бартараф этиш билан олиб борилади. Ўзини ўзи тарбиялаш шахсни ўзида ижтимоий қадрга эга бўлган фазилатларни ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга қаратилган ички фаолият сифатида таърифланади. Ўзини-ўзи қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатлар, характеридаги зарарли сифатларни йўқотиш, уларни бартараф этишга қаратилган ички фаолияти жараёнидир. Ўқувчи хулқидаги «оғиш»лар оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга келади. Қайта тарбиялаш жараёнида салбий хулқни ҳосил қилган сабаб, шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялашда касб-ҳунар коллеж ва шахснинг шахсий таъсирини оила, шу жумладан, ота-она ҳам маъқуллаши лозим. Демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қаратилиши лозим. Download 59.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling