Xx бўлим. Айланмадан олинадиган солиқ 66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 461-модда. Солиқ тўловчилар
-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
Download 37.99 Kb.
|
Солик кодекси АЙЛАНМАЛАН ОЛИНАДИГАН СОЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 467-модда. Солиқ ставкалари
466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
Ҳисобот солиқ даврида солиқ базасини кўпайтириш ёки камайтириш даромадларга тузатиш киритиш деб эътироф этилади. Даромадларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади: 1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда; 2) битим шартлари ўзгарганда; 3) нархлар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловлардан фойдаланганда; 4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган даромадларга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Ушбу моддага мувофиқ даромадларга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматларни) сотувчи товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади. Даромадларга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади. Даромадларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқ солиш тартибидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтган ҳолларда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритиладиган даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш ҳоллари мустасно. 467-модда. Солиқ ставкалари Cолиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Download 37.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling