Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига


Download 15.84 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi15.84 Kb.
#1535879
Bog'liq
4 ТОИФА


1. Биринчи тоифага кам таъминланган, эхтиёжманд ва даромади паст хонадонлар киритилади. Бунда,
Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига” киритилган ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан тегишли далолатнома билан даромади камбағал даражасидан паст деб топилган оилалар автоматик равишда 1-тоифага ўтказилади.
Реестрга киритилмаган, бироқ яшаш шароити оғир бўлган хонадонлар, шунингдек, Темир дафтардаги ҳамда аъзолари Аёллар ва Ёшлар дафтарларига киритилган хонадонларни 1-тоифага ўтказиш маҳалла тўртлиги томонидан коллегиал тарзда ҳал этилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Бу ҳолатда хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларидан, яъни
498 минг сўмдан юқори бўлмаслиги лозим.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмий даромадларининг умумий миқдори 2,5 млн. сўмдан юқори бўлмаслиги керак.
2. Иккинчи тоифага хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 3 бараваригача, яъни 498 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган хонадонлар киритилади.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмий даромадларининг умумий миқдори 2,5 млн. сўмдан 7.5 млн. сўмгача бўлиши лозим.
Бунда, хонадоннинг норасмий даромадлари миқдорини аниқлашда уларнинг яшаш шароити, ўзига тегишли бироқ бошқа шахслар номига расмийлаштирилган кўчмас мулклари, енгил ва юк автомобиллари, боғ ва ер майдонлари, миграция ҳисобига оладиган даромадлари ҳамда бошқа сабаблар ҳисобга олинади (далолатнома тузилмайди, модулда сабаблар кўрсатилади).
3. Учинчи тоифага яшаш шароити яхши, ўзига тўқ, хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларининг 3 бараваридан, яъни
1,5 млн сўмдан ортиқ бўлган хонадонлар киритилади.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмий даромадларининг умумий миқдори 7.5 млн. сўмдан ортиқ бўлиши лозим.
Бунда, хонадоннинг турмуш тарзи, уй-жойлари, мавжуд автомобил русуми, юқори даромад манбаига эга эканлиги ва бошқа сабаблардан келиб чиқиб, коллегиал ҳал қилиш мумкин (далолатнома тузилмайди).
Шунингдек, айрим хонадонлар расмий даромадларига қараб платформа томонидан автоматик тарзда учинчи тоифага ўтказиб берилади.
Маълумот учун, хонадон бўйича даромадларнинг ўртача ойлик миқдори хатлов давридан олдинги 12 ой давомида олинган даромадлардан келиб чиқиб, платформа томонидан автоматик тарзда аниқланади.




Парло – дилшод 90727822
Шоирапа 98803856
Download 15.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling