Ягона миллий меҳнат тизими


Download 13.31 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi13.31 Kb.
#1755627

Ягона миллий меҳнат тизимига ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ва шартномага қўшимча келишув ҳамда шартномани бекор қилинганлиги ҳақидаги ёзувлар киритилганидан кейин ходим номига очилган телефон (мобил) рақамига автоматик тарзда СМС-хабарнома юбориш йўлга қўйилди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирги вақтга қадар фуқаролардан тўхтовсиз равишда эътирозли мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ҳусусан:  
- фуқаро СМС-ҳабарномадаги иш берувчи билан меҳнат шартнома тузмаган бўлса ҳам "ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаси расмийлаштирилгани ёки бекор қилингани хақидаги;
- ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари "ЯММТ" ИДАК тизимида ўз вақтида расмийлаштирилмай смс ҳабарнома олган куни расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарлар келмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ахборотлар йиғилиб, умумлаштирилган ҳолда Давлат инспекциясига меҳнат қонунчилигини бузганлиги юзасидан ахборот берилиши режалаштирилмоқда.
Ҳурматли иш берувчилар!!!
Ягона миллий меҳнат тизимига маълумотларни расмийлаштиришда ЭЪТИБОРЛИ бўлишингизни, шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича белгиланган қатъий қоидаларга риоя этишингизни сўраб қоламиз.
Иш берувчи ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ва қўшимча келишув ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиниши бўйича маълумотлар "ЯММТ" ИДАКда шакллантирилиши билан ходимнинг шахсий телефон рақамига СМС-хабар юборилиши бўйича ходимни огоҳлантиришингиз зарур бўлади (фуқаролар тушунмасдан, оператор рақамига қўнғироқ қилмоқда).
Download 13.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling