Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши 41,5 % ташкил қилган.
Ўзбекистонда 2017 йилда Хизматлар соҳасининг ўсиш суръати 6,0 % ташкил этган бўлиб, 2022 йилга келиб 8,5 % ўсиш суръати кузатилган.
Хизматлар соҳасининг ривожланиш драйверлари:
Электрон ҳукумат такомиллашиши
Бизнесни рўйхатга олишнинг осонлашиши
Акт инфратузилмаси риовжланиши
Йирик савдо шаҳобчаларининг кўпайиши
Логистика тизимининг яхшиланиши
Молиявий эркинлик
Айрим солиқларнинг камайтирилиши
Соҳага хусусий секторни жалб қилишнинг рағбатлантирилиши
Юқоридаги айтилган соҳалар ривожланиш натижасида 2022 йилда хусусий тиббиёт муассасалар сони 7 320 тага, Оилавий МТМ сони 20 676 тага, ДХШ асосидаги МТМ сони 1 313 тага, нодавлат умумтаълим муассаса сони 194 тага, нодавлат ОТМ сони 55 тага ва хорижий ОТМ сони 30 тага етган.
2017 йилда хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектлари сони 127 995 тага ҳамда 2022 йилга келиб, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 283 214 тага етказилган.
Хизмат турларининг реал ўсишини кўриб чиқсак:
Молия 5,1 баробарга; Аҳборот ва алоқа 2,8 баробарга; Таълим
2,5 баробарга; бошқа хизматлар 2 баробарга; Меъморчилик, муҳандислик 2,0 баробарга; Соғлиқни сақлаш 2 баробарга; Яшаш ва овқатланиш 1,7 баробарга; Компютерларни таъмирлаш 1,5 баробарга; Ижара ва лизинг 1,5 баробарга; Кўчмас мулк билан боғлиқ
1,5 баробарга; Транспорт 1,5 баробарга; Савдо 1,4 баробарга ҳамда Шахсий хизматлар 1,2 баробарга ўсган.
Do'stlaringiz bilan baham: |