Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳияти ва ўтказиш услубиёти
Download 74.38 Kb.
|
Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳияти ва ўтказиш услубиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характер тушунчаси
- Темперамент.
Мавзу №7/2: “Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳияти ва ўтказиш услубиёти” Ўқув саволлари: 1. Индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш услублари: характер, темперамент, ирода, қобилият, интилувчанлик, якка тартибда ёндашув усулини аниқлаш, якка тартибда тарбиявий таъсир ўтказиш, турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар билан якка тартибда ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. Якка тартибда тарбиялаш услублари. Ижтимоий турмушда ҳаёт ва фаолият кўрсатаётган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характерида намоён бўлади. Характер тушунчаси юнонча сўз бўлиб, «чарактер» босилган тамға ёки қиёфа, хислат деган маънони англатсада, лекин у психологияда торроқ мазмунда қўлланилади. Психология фанида характерга “шахс хулқининг типик усуллари билан боғлиқ, фаолият, муомала ва муносабатда намоён бўлувчи, мужассамланувчи, унинг барқарор индивидуал хусусиятлари мажмуасига характер дейилади” деган таъриф кўпроқ қўлланилади. Инсон характери энг аввало унинг ҳатти ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Инсон хулқ-атворини кўзатиб ва фаолиятини таҳлил қилиб, унинг характери тўғрисида гапириш мумкин. Темперамент. Одамлар табиатан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Ҳар бир инсоннинг психикаси ўзига хос. Бу ўзига хослик унинг биологик тузилиши билан бирга ижтимоий тузилишига ҳам боғлиқ. Биологик ўзига хос тузилишининг асосий жиҳати бу унинг темпераменти ҳисобланади. Темперамент инсонни бошқалардан фарқини кўрсатувчи энг умумий ўзига хос хусусияти ҳисобланади. (Темперамент тушунчаси лотинча «темпераментум» сўзидан олинган бўлиб, «аралашма» ёки «қисмларнинг нисбати» деган маънони билдиради). Инсон темпераментини ташкил қилувчи учта тўзилмани ажратиб кўрсатиш мумкин: инсоннинг умумий фаоллиги, унинг жисмоний ҳаракатчанлиги ва эмоционал даражаси. Сангвиник – бу темпераментли ҳарбий хизматчи жуда фаол, қувноқ; ёлғон гаплардан жаҳли чиқади ва дарров эътироз билдиради. Атрофдаги нарсалар, маърузалар диққатини тез тортади. Имо-ишоралар, мимикаларни кўп ишлатади, чеҳрасига қараб кайфиятини англаб олиш қийин эмас. Жуда сезгир бўлишига қарамай, кучсиз таъсирни сеза олмайди, серғайрат, ишчан, толиқмас. Фаоллик билан реактивлик муносабати мувозанатда, имтизомли, ўзини тия билади, бошқара олади. Хат-ҳаракати тез, жўшқин, нутқ суръати тез, янгиликни тез пайқайди, ақл-идроки тийрак, топқир, қизиқишлари, кайфияти, интилишлари ўзгарувчан. Ҳарбий кўникма ва малакаларни тез эгаллайди. Кўнгли очиқ, дилкаш, мулоқотга тез киришади. Хаёлати (фантазияси) юксак даражада ривожланган: ташқи таъсирларга ҳозиржавоб, экстроверт ва ҳоказо. Бундай темперамент ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий фаолиятида жуда муҳим ҳисобланади. Download 74.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling