Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг
қуйидаги усулларни қўллаш тавсия этилади:
--Ҳарбий ҳаётнинг турли холатларида бўйсинувчиларни кузатиш;
--Бўйсинувчилар ҳақида бошқа командирларнинг фикр мулоҳазаларини ўрганиш, ҳисобга олиш:
--Алоҳида вазифа бериш, шу асосда уларнинг қобилиятини ва бажарган вазифалари сифатини текшириш:
--Бўйсинувчиларнинг хужжатларини: харбий гувохнома, шахсий ҳужжатлари, хизмат карточкаси, тиббий китобчаси, маълумотнома ва бошқаларини чуқур ўрганиш:
--Хар бир жангчи билан юзма-юз, якка равишда сухбат ўтказиш:
--Ҳарбий хизматчиларни хизматнинг турли хил шароитларида синаш, тажриба ўтказиш:
--Жангчига ўқишда ва хизмат мажбуриятларини бажаришда алохида ёрдам кўрсатиш, қолоқларни илғорларга бириктириш;
--Ҳарбий хизматчининг билимидан, қобилиятидан, хизмат тажрибаси, ишга муносабати, ҳарактери ва ўзига хос томонларидан келиб чиққан холда талаб қўйиш;
--Дўстона ўртоқлик танқидини йўлга қўйиш:
--Ота-онаси, ўқиган мактаби ўқитувчилари, яшайдиган махалла қўмитаси билан хат ёзишишни, алоқани йўлга қўйиш.
Шахсни ўрганишда бевосита ва билвосита услубларига ажратилади;
Бевосита услуби;
Сухбат.
Кузатиш.
Ота- оналар, мактаб, корхоналар, ҳарбий хизматчи хизматга келгунча ишлаган иш хонаси билан алоқада бўлиш.
Билвосита услуби :
Хужжатларнинг тахлили.
Жамоатчилик фикирларини тахлили.
Фаолиятидаги натижалар тахлили.
Тиббий татқиқот;
Соғлигидаги камчиликларни топиш;
Соғлиги хусусиятларини аниқлаш.
Руҳий тадқиқот:
- руҳий-асаб ҳолатини кўрсатгичини аниқлаш;
- ўзига-ўзи сўиқасд қилиш тавакаллигини аниқлаш.
Ҳар бир шахсни рухий хусусиятларини сифатли ўрганиш мақсадида, уларни нафақат хизмат даврларига қараб ажратиш мумкин балки, уларни хизматга бўлган муносабати, хавфли гурухига мансублигини инобатга олиб, қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин;
Харбий хизматга мослашиши қийин бўлганлар.
Ҳарбий хизматни ўзининг шарафли касби деб билмайдиганлар, катта даромад ортидан келган шахслар:
Хизматга келишдан олдин рухий – асаб диспансерида хисобда турганлар.
Рухий- асаб холати чидамсизлиги (камгаплиги, келишмаслиги, интизомни бузишга мойиллиги)
Спиртли ва гиёхванд моддаларни истимол қилувчилар.
Оғир тан жарохат олганлар, юқумлик касалликлар билан оғриганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |