Яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи ва иммун жараёнларга таъсир этувчи дори воситалар (26-27 боблар) 26 боб яллиғланишга қарши воситалар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana12.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1769232
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10 МАВЗУ Яллигл карши ДВ укув мат Харкевич узб

26.2. жадвалБаъзи ностероид тузилишли яллиғланишга қарши воситалар энтерал 
қўлланилгандаги фармакокинетикаси 
Дори воситалар 
Биологик 
ўзлаштириш 
даражаси 
Қон зардобида 
максимал кон-
сентрация 
ҳосил қилиш 
вақти, соат 
Зардоб 
оқсиллари 
билан 
боғланиши, % 
Дори 
воситанинг 
метаболизми 

Ярим 
умри 

1/2

соат 
Буйрак орқали 
ўзгармаган 
модданинг 
ажралиши, % 
Ацетилсалицил 
кислота
1
65-70 
~0.4 
~50 
> 95

0,25
1
1-3 
Индометацин 
~98 
~1.3 
90 
> 65 
2-2,5 
10-20 
Диклофенак-
натрий 
~50 
2-3 
> 99 
> 99 
1-1,5 
<1 
Ибупрофен 
>80 
~1,6 
> 99 
> 99 
1,5-2,5 
<1 
Напроксен 
99 
2-4 
> 99 
> 95 
14 
<5 
Пироксикам 
3-5 
99 
> 90 
50 
~5 
Лорноксикам 
100 
1-2 
~99 
~100 
~4 
20-35 
Целекоксиб 
36 
~3 
~97 
> 97 
11.2 
<3 

Организмда ацетилсалицил кислотаси зудлик билан салицил кислотасига айланади. 
Яллиғланишга қарши восита сифатида ревматоид артритда баъзан олтин 
препаратлари (кризанол ва бошқалар) қўлланилади. Улар таъсир тамойили бўйича 
юқорида қайд этилган ностероид яллиғланишга қарши воситалардан кескин фарқ 
қилади. Уларнинг таъсири секин ривожланади (2-3 ойдан кейин) ва узоқ муддат 
сақланиб қолади. Олтин препаратларининг нисбатан юқори заҳарлилиги ва кўпгина 
жиддий ножўя таъсиротларининг мавжудлиги (буйрак, жигар, қон ҳосил қилиш 
аъзоларининг жароҳатлаши ва аллергик реакциялар) уларнинг кенг кўламда 
қўлланилишига тўсқинлик қилади.
Сўнгги йилларда цитокин антагонистлари бўлмиш препаратлар катта қизиқиш 
уйғотди. Маълумки, ўсма некрози омили альфа (ЎНО-α) ва интерлейкин-1 (ИЛ-1) 
яллиғланишни кучайтиради. Улар простагландинлар ишлаб чиқарилишини 
кўпайтиради, шунингдек, ЦОГ-2 шаклланишини оширади. Буларнинг барчаси 


яллиғланиш жараёнининг ривожланишини рағбатлантиради. Табиийки, цитокин 
антагонистлари яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиши керак. ЎНО-α 
антагонистларидан эта н е р ц е п т, а д а ли м ума б , и н ф л и к с и ма б ва бошқалар 
маълум (охирги икки модда моноклонал антитаначаларга мансуб). Улар ЎНО-α билан 
боғланади, унинг ўзига хос рецепторлари билан ўзаро таъсирлашувининг олдини 
олади ва яллиғланишнинг фаоллашувига қарши таъсир кўрсатади. ИЛ-1 
рецепторларининг блокаторлари (масалан, а н а к и н р а ) ҳам яратилган бўлиб, улар 
ҳам яллиғланишга қарши таъсирга эга. 
Кўрсатиб ўтилган цитокин антагонистлари ревматоид артрит ва бошқа 
аутоиммун касалликларда қўлланилади. Тери остига ва томир ичига юборилади. 
Ножўя таъсирлари: яширин (латент) инфекциялар кучайиши мумкин (сил, 
гепатит Б), оппортунистик инфекцияларнинг ривожланиш эҳтимоли ортади. 
Аллергик реакциялар, диспептик бузилишлар ҳам кузатилади. 
Буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар ҳам яллиғланишга қарши таъсирга 
эгадирлар (1-бобга қаранг). 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling