Ялпи ички маҳсулотни (яим) харажатлар бўйича ҳисоблашни такомиллаштириш


Download 370.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana17.09.2023
Hajmi370.19 Kb.
#1680367
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yalpi ichki mahsulotni xarajatlar usulida hisoblashni takomillashtirish

Хулоса ва таклифлар.1. Уй хўжаликларининг истеъмол товарларини 
сотиб олишга қилган харажатларини ифодалашда корхоналар томонидан 
тақдим этиладиган истеъмол товарларининг чакана савдо ҳажми 
тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланади. Ривожланган 
давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ушбу 
маълумотларни шакллантиришда уй хўжаликлари харажатлари кузатуви 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 1-сон 
13 
асосида 
шакллантириладиган 
истеъмол 
товарларига 
харажатлар 
тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки, 
корхоналар томонидан тақдим этилган ҳисботларда солиқлардан қочиш 
мақсадида чакана савдо айланмаси яшириб кўрсатилади. Шу муносабат 
билан, истеъмол товарларига уй ҳўжаликларининг харажатлари ва истеъмол 
товарларининг чакана савдо айтанмаси ўртасида тафовут келиб чиқади. 
2. Уй хўжаликларининг умумий овқатланишга харажатлари 
тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришда умумий овқатланиш 
корхоналари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот маълумотларидан 
фойдаланилади. Юқоридаги сабабларга кўра, бунда уй хўжаликларининг 
умумий овқатланишга қилган харажатлари тўғрисидаги кузатув 
маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
3.Уй хўжаликларининг пуллик хизматларга харажатларини аниқлашда 
аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этиладиган 
аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлардан 
фойдаланилади. Бу ҳолатда ҳам юқоридаги сабабларга кўра, уй 
хўжаликларининг пуллик хизматлардан фойдаланишга қилган харажатлари 
тўғрисидаги кузатув маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
4.Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларига, чет эл 
фуқароларининг Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун 
харажатлари ва Ўзбекистон фуқароларининг чет элларда маҳсулот ва 
хизматлар истеъмоли учун харажатлари фарқини қўшиш мақсадга мувофиқ. 
Ушбу маълумотлар тўлов баланси тўғисидаги маълумотлар асосида 
шакллантирилади. Юқорида келтирилган маълумотларнинг тўғри, аниқ ва 
мутаносиблигини таъминлаш учун уй хўжаликлари харажатлари 
кузатувлари ва истеъмол нархлари индекслари таснифлагичи (ИНИТ) 
асосида шакллантирилиши ҳамда аҳолининг ялпи хатлови натижасида 
олинган маълумотлар талаб қилинади.

Download 370.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling