Ялпи ички маҳсулотни (яим) харажатлар бўйича ҳисоблашни такомиллаштириш


Download 370.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana17.09.2023
Hajmi370.19 Kb.
#1680367
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yalpi ichki mahsulotni xarajatlar usulida hisoblashni takomillashtirish

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 
ЯИМ кўрсаткичи мамлакат иқтисодий тараққиётини ўзида намоён қилувчи 
макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий 
аҳволини ўзида акс эттирувчи бу кўрсаткични аниқлаш, ҳисоблаш, таҳлил 
қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотчи И.А.Маткаримова “Ялпи ички маҳсулот деб, мазкур 
мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар (резидентлар) томонидан 
пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган товар ва ҳизматлар қиймати 
тушунилади. Бу ерда корхоналарнинг қайси мамлакатга тегишли эканлиги 
ҳисобга олинмайди”
3
деб таъкидлайди. Бу ўринда МДҲ мамлакатлари 
Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Белорус ҳамда бошқа 
хорижий мамлакатларда ЯИМни ҳисоблаш усуллари ва уларнинг 
айримларида ЯИМни якуний истеъмол ёки харажатлар бўйича ҳисоблаш 
услубиятларидаги фарқни ҳисобга олиш муҳим (1-жадвал). 
Иқтисодчи олимлардан Қ.Қ.Мамбетжанов “ЯИМни харажатлар усули 
бўйича ҳисоблаганда уй хўжаликлари, давлат ва уй хўжаликларига хизмат 
кўрсатувчи нотижорат (ижтимоий) ташкилотларнинг пировард истеъмол 
учун қилган барча харажатлари умумлаштирилади. Бундан ташқари ялпи 
2
Щзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. 
2018 йил 28 декабрь. 
3
Маткаримова И. А. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ба=олаш усуллари (миллий ҳисоблар тизими 
асосида) // Молодой ученый. — 2017, №16.2. — С. 16-19. — URL. https://moluch.ru/archive/150/42520/ . 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 1-сон 

жамғарма, товар ва хизматларнинг экспорт-импорти қолдиғи ҳам ҳисобга 
олинишига”
4
эътибор қаратади. 
1-жадвал
 
Якуний истеъмолга харажатлар ва ҳақиқий якуний истеъмолга 

Download 370.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling