Янги аср” радиоэшиттиришлар дастурида “таълим ва тарақҚиёт” эшиттириши Бошловчи


Download 18.72 Kb.
bet1/3
Sana06.04.2023
Hajmi18.72 Kb.
#1335132
  1   2   3
Bog'liq
таълим ва тараккиёт


Янги аср” радиоэшиттиришлар дастурида
ТАЪЛИМ ВА ТАРАҚҚИЁТ” эшиттириши


Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиотингловчилар. “Таълим ва тараққиёт” деб номланган эшиттиришимизни бошлаймиз.
Илму-маърифатга интилиб яшаш халқимиз менталитетининг ажралмас қисмига айланиб кетган ва бу фазилат инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови сифатида фарзандларида ҳам давом этиши истайди. Чунки, бугунги кунда билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашни ўзининг асосий йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина орзу-мақсадларига эришиши мумкин. Дарҳақиқат, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишига боғлиқ. Юзлаб янги қурилаётган ва янгича мазмун-қиёфа касб этаётган мактаблар, кун талабларига жавоб берувчи жиҳозлар, ўқитишнинг замонавий услублари.
Албатта, булар ўз самарасини беряпти. Бунда яна бир муҳим масала борки, у ҳам бўлса мактабларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан жиҳозлаш билан боғлиқ. Табиийки, буларнинг бари таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан вилоятимизда ҳам олий таълим муассасаларининг филиаллари ташкил этилди. Ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш, уларни малакали ва рақобатбардош кадрлар бўлиб етишлари учун шароитлар яратилди. Шу ўринда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ҳам қатор ишлар амалга оширилаяпти. Олий таълим тизимида амалга оширилган ишлар, бўлажак кадрларни малакали мутахассислар бўлиб етишлари ва уларнинг илм олишга бўлган муносабати ҳақида фикрларини билиш учун студиямизга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали матбуот котиби Лобар Мардоновани таклиф этдик.
Лобар опа. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали ҳақида, ушбу олий таълим муассасасидаги йўналишлар, талабаларга яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берсангиз?



Download 18.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling