Янги аср” радиоэшиттиришлар дастурида “таълим ва тарақҚиёт” эшиттириши Бошловчи
Download 18.72 Kb.
|
таълим ва тараккиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзув кетади
- Муаллиф: Фазлиддин Абдураззоқов Режиссёр: _________________________ Матнни ___________________________ ўқиди.
Ёзув кетади - Лобар Мардонова
Бошловчи: Асрларки, инсон яратиш йўлида тер тўкади. Доимо яхши яшаш, бу дунёда ўзидан ўчмас из қолдириш мақсадида тинмай изланади. Мана шундай мақсад ва эзгу интилишлар асосида тинмай ижод қилаётган ёшларимиз ҳам талайгина. Шоирларнинг таъкидлашича, шеър-янги туғилган гўдак! Унинг отаси-қалб, онаси эса қалам. У мехрдан, муҳаббатдан, дарддан туғилади. Гўдак илҳомнинг қайноқ сутидан ичиб, тонгнинг оппоқ нурлари билан йўрғакланади. Беланчаги майин шамоллар бўлади. Бешигини бутун табиат тебратади. Ҳар кун эрталаб юзини тонгнинг маржондек шудринглари ювади. Тунлари ой эртаклар айтиб беради, юлдузлар эса бўйнига маржондек тизилиб алла айтишади. Чақалоқ қуёш нурлари остида қушлар овозини, сувнинг шилдирашини, майсалар шивири-ю, гулларнинг майин қўшиқларини тинглаб вояга етади. Бу мамлакатнинг доно мўйсафидлари-ю, соҳиби исломлари ва асрлар бўйи яшаб келаётган донишмандлари бор… Ана шундай нурли манзилга интилаётган бу ёшларнинг орзулари бисёр. Дарвоқеъ, Озод Ватанга ўз иқтидорини камолга етказа биладиган ёшлар инҳоятда зарур. Уларнинг истеъдоди бутун бир халқнинг номини улуғлашга қодир. Бугун ёшлар орасидан ана шундай ўз илми, маънавияти билан она юрт шарафини юксалтирадиган мутахассислар етишиб чиқишига шубҳа йўқ. Бунга жавобан ўғил-қизларимиз қайси йўналишда бўлмасин ўзларининг иқтидорларини тўлиқ намаён этишга ҳаракат қилишаяпти. Ёзув кетади - Лобар Мардонова Бошловчи: Дарҳақиқат, таълимнинг миллий модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олий таълимни янада ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб турибди. Бакалавриат таълим йўналишларига талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий таълим беришнинг замонавий кўринишининг ташкил этилганлиги ҳам таълим-тарбия жараёнларини мазмунан бойитиш ва самарадорликка эришишда талабаларнинг касбий маҳоратини таъминлашга хизмат қиляпти. Турли кўрик-танловлардан эса илғор тажрибаларни, ташаббускор, ижодкор педагог-ўқитувчилар иш услубини оммалаштириш орқали таълим мазмунини такомиллаштириш кўзда тутилган. Ишонамизки, келажаги порлоқ эканлигини ҳис қилган филиал талабалари ҳам келажакда устозларининг изидан бориб, униб-ўсаётган ёш авлодни тарбиялаш борасида энг фаол кадрлар бўилб етишадилар. Зеро, таълимдан кўзланаётган мақсад ҳам шу аслида. Муаллиф: Фазлиддин Абдураззоқов Режиссёр: _________________________ Матнни ___________________________ ўқиди. Download 18.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling