Янги тарих


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/33
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1626955
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).

4-савол. Иккинчи жахон уруши сари йўл 
Япониянинг Манчжурияни босиб олиши. 1931 йилда Япония 
Манчжурия (Шимоли-Шарқий Хитой)ни босиб олди. Япониянинг Хитойни 
ўзига бўйсундиришга уриниши Вашингтон конференцияси қарорларига зид 
эди. Миллатлар Лигаси япон қўшинларини Манчжуриядан олиб чиқиб кетиш 
ва уни халқаро назорат остига ўтказишни тавсия қилди. Бироқ бунга жавобан 
1933 йил февралда Япония Миллатлар Лигасидан чиқди. Лекин унга қарши 
санкциялар қўлланилмади.


53 
Италиянинг Эфиопияни босиб олиши. Агрессорнинг жазосизлиги 
прецеденти пайдо бўлди. 1935 йилда бундан Италия фойдаланди. 3 октябрда 
итальян қўшинлари Сомали худудидан Эфиопияга бостириб кирди. 
Миллатлар Лигаси Италияни агрессор деб эълон қилди. Бироқ Италияга 
қўйилиши лозим бўлган санкциялар тўла эълон қилинмади. АқШ ва Англия 
бетарафлик эълон қилди ва иккала мамлакатга қурол етказиб беришни 
тақиқлади. Шу тариқа улар агрессор ва ундан жабр кўрган мамлакатни 
тенглаштирди. 1936 йил бахорда мустақил давлат ва Миллатлар Лигаси 
аъзоси Эфиопияни босиб олиш якунланди.
Гитлернинг сиѐсати ва агрессорларнинг яқинлашиши. Гитлер 
хокимиятга келгач, Германия халқаро тинчликни бузувчилар қаторига 
қўшилди. 1933 йилда Германия Миллатлар Лигасидан чиқди. Манфаатлар 
муштараклигини англаган Германия, Италия ва Япония бир-бири билан тез 
яқинлаша бошлади. VII конгресс қарорига жавобан Германия ва Япония 1936 
йилда Коминтерга қарши битимни имзолади, 1937 йилда унга Италия 
қўшилди. Бироқ бу хали харбий иттифоқ эмасди.
Орадан кўп ўтмай Гитлер Чехословакиядан асосан немислар 
яшайдиган Судет вилоятини Германияга топширишни талаб қилди. Бироқ 
Чехословакия бу талабни рад этди. Гитлер ўзининг бу мақсадига буюк 
давлатларни янги уруш бошлаш билан қўрқитиб эришмоқчи бўлди. 
Мюнхенда Англия, Германия, Италия ва Франция иштирокида ўтган 
конференцияда Гитлернинг талабини қондиришга қарор қилинди. 1938 йил 1 
октябрда Германия Судетни босиб олди. Конференцияга хатто таклиф хам 
қилинмаган Чехословакия ўз худудининг бешдан бир қисмини йўқотди, 
унинг чегараси энди Прагадан 40 километр узоқдан ўтарди.
Англия, Франция ва СССР ўртасидаги музокаралар. 1939 йил мартда 
Англия СССРга Франция ва Польша билан бирга ўзаро хамкорлик тўғрисида 
умумий декларацияни имзолашни таклиф қилди. Апрелда Англия хат 
алмашиш хақидаги янги ғояни таклиф қилди. Бу хатда Германия билан 
урушга киришган мамлакатга ѐрдам кафолатланар эди. Бунга жавобан СССР 
аниқ ўзаро мажбуриятлар ифодаланган уч томонлама битим тузишни таклиф 
қилди. СССР Германия агрессиясини қайтариш учун Польша ва Руминия 
худудига ўз қўшинларини киритиш хуқуқи беришни талаб қилди. Амалда бу 
СССР Германияга қарши урушда ўз иштирокининг шарти қилиб Шарқий 
Европа устидан ўз назоратини ўрнатишни қўйишини англатарди. Польша ва 
Руминия буни қатъиян рад этди. Шу сабабли 12 августда Москвада 
бошланган уч томонлама Англия, Франция ва СССР ўртасидаги харбий 
музокаралар тўхтаб қолди.
Риббентроп-Молотов битими. 21 августда Сталин Гитлердан 
телеграмма олди. Унда Гитлер СССР билан хужум қилмаслик хақида битим 
тузишга тайѐрлигини маълум қилган ва тегишли хужжатларни имзолаш учун 
Германия ташқи ишлар вазири И.Риббентропни 23 августдан кечиктирмай 
қабул қилишни сўраган эди. Сталин Гитлер билан келишиш орқали СССР 
Шарқий Европа устидан назорат ўрнатиши мумкинлигини англади. Шу куни 


54 
у Англия ва Франция билан харбий музокараларни номуайян муддатга 
тўхтатиш хақида кўрсатма берди. Сўнгра у Гитлерга СССР ва Германия 
муносабатларида жиддий бурилиш ясалишига умид ва Риббентропни 23 
августда қабул қилишга розилик билдирилган жавоб телеграммаси юборди.
қисқа музокаралардан сўнг Риббентроп ва Молотов 1939 йил 23 
августда Кремлда хужум қилмаслик тўғрисида шартнома ва унга махфий 
баѐнномани имзоладилар. Баѐнномада тарафлар Шарқий Европадаги 
«манфаатлар сохалари»ни чегаралаб олишга келишдилар. Германия илгари 
Россия империяси таркибига кирган худудлар: Финляндия, Латвия, Эстония 
ва Бесарабияни СССР манфаатлари сохаси деб тан олди. СССР Литвани 
Германия манфаатлари сохаси деб эътироф этди. Баѐнномада Польшани 
бўлиб олиш имконияти хам назарда тутилди, бунда Германия ва СССР 
ўртасидаги чегара Нарев, Висла ва Сан дарѐлари бўйлаб ўтиши лозим эди.
Шартнома имзоланганидан сўнг орадан 8 кун ўтгач, 1939 йил 1 
сентябрь эрта тонгда немис қўшинлари Польшага бостириб кирди. Англия ва 
Франция Польшага берган кафолатларига кўра Германияга уруш эълон 
қилди. Иккинчи жахон уруши бошланди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling