Янги тарих


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/33
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1626955
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).

ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ 
 
I қисм.
 
1-мавзу. Дунѐ биринчи жахон урушидан кейин (1918-1929 йиллар) 
1-савол. Версаль-Вашингтон тизими 
Сулх битими шартлари. Компьен сулх битими шартларига кўра 
Германия ўзи босиб олган ғарбдаги барча худудларни тарк этиши, унинг 
қўшинлари эса Рейн ортига олиб чиқиб кетилиши лозим эди. Шарқий 
Европадан у бу ерга Антанта қўшинлари етиб келишига қараб чиқиб кетиши 


46 
керак эди. Барча харбий асирлар ва харбий мол-мулк иттифоқчиларга 
топширилиши лозим эди.
Париж конференцияси. Мағлублар билан тинчлик шартномалари 
тузиш учун конференция чақиришга қарор қилинди. Франция бу 
конференция ўз пойтахтида ўтказилишини талаб қилди. 1919 йил 18 январда 
Париж конференцияси ўз ишини бошлади.
АқШ яширин дипломатиядан воз кечиш, савдо ва денгизда сузиш 
эркинлигини 
таъминлаш, 
қуролсизланишни 
амалга 
ошириш, 
мамлакатларнинг ўз тақдирини ўзи хал қилиш хуқуқларини тан олишни 
талаб қилди. АқШ Бельгияни тиклаш, Эльзас ва Лотарингияни Францияга 
қайтариш, тинчликни сақлаш бўйича халқаро ташкилот тузиш лозим деб 
хисобларди.
Буюк Британия Париж конференцияси бошлангунга қадар ўзининг 
урушда иштирок этиши бош мақсадларидан бирига эришди: Германия флоти 
яксон қилинди. Британия доминионлари Германия мустамлакаларининг бир 
қисмини, Англия – Усмон империясининг бир қисмини ўз назорати остига 
олди. Бундан ташқари, Англия Эльзас ва Лотарингияни Францияга 
қайтаришни талаб қилди. Урушдан кейинги Европада чегараларни 
белгилашда инглизлар ўз тақдирини ўзи белгилаш принципларидан келиб 
чиқишни таклиф қилдилар. Дунѐни урушдан кейинги даврда қайта қуришда 
уларнинг асосий талаби қуролсизланиш йўли билан тинчликни таъминлаш ва 
тинчликни сақлаш дастаги сифатида Миллатлар Лигасини ташкил этиш 
бўлди.
Франция Биринчи жахон урушидан бошқа буюк давлатларга қараганда 
кўпроқ жабр кўрди. Харбий харакатлар унинг худудида олиб борилди. 
Франция кредитордан қарздорга айланди. Ўз навбатида, Франциянинг бош 
қарздори – Россия ўзининг барча мажбуриятларини тугатди. Хонавайрон 
бўлган мамлакатда «Хаммасига немислар хақ тўлайди!» деган шиор кенг 
тарқалган эди. Бош вазир Жорж Клемансо бу шиорни рўѐбга чиқаришнинг 
қатъий тарафдори бўлиб, Германияни кучсизлантиришга хар қандай 
воситалар билан эришишга тайѐр эди. Россиядаги Февраль инқилоби 
арафасида чор хукумати билан Германияни парчалаш, Рейн дарѐсининг чап 
қирғоғида мустақил немис давлатини ташкил этиш хақида келишувга 
эришилган эди. Франция Германияга мумкин бўлган барча репарацияларни 
юклашни талаб қиларди ва Усмон империяси меросининг бир қисмига 
даъвогар эди.
Версаль тинчлик шартномаси. Апрелда Германия билан шартнома 
матнини ишлаб чиқиш якунланди. Унинг делегацияси Парижга шартнома 
матнини топшириш учун чақирилди. Германия дипломатларининг 
шартномага ўзгартиришлар киритишга уринишлари рад этилди. 1919 йил 28 
июнда Версаль саройида шартнома имзоланди. Бу шартнома Версаль 
шартномаси деган ном билан тарихга кирди ва урушдан кейинги вазиятни 
тартибга солувчи бош хужжатга айланди. Шартнома матнига АқШ 
президенти Вильсон талабига биноан Миллатлар Лигасининг Устави 


47 
киритилди. Шартномага биноан Германия ўз худудининг саккиздан бир 
қисмини йўқотарди. Эльзас ва Лотарингия Францияга, уч округ – Бельгияга, 
Силезиянинг бир қисми – Чехословакияга, Пруссия ва Поморьенинг бир 
қисми, шунингдек Познань – Польшага, Шимолий Шлезвиг – Данияга 
ўтарди. Германия ўзининг барча мустамлакаларини йўқотарди. У фақат юз 
минг кишилик ѐлланма қўшинга эга бўлишга хақли эди. Умумий харбий 
мажбурият жорий этиш тақиқланарди. Германия сув ости кемалари, харбий 
ва денгиз авиациясига эга бўлиши мумкин эмасди. У ўз гарнизонларини Рейн 
вилоятида жойлаштириш хуқуқига эга эмас эди. Бундан ташқари, Германия 
уруш оловини ѐқишда айбдор деб топилди. ғолиб давлатларга тўланадиган 
репарация суммаси хақидаги масала бўйича конференция иштирокчилари 
келиша олмадилар. Бу масалани хал қилиш учун махсус конференция 
чақирилди ва у 1921 йилда репарацияларнинг умумий миқдорини 132 минг 
олтин марка миқдорида белгиланди. Уларнинг энг кўп миқдорини Франция 
(52%), Англия (22%) ва Италия (10%) олиши лозим эди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling