Янги тарих
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).
«Уотергейт жанжали». 1972 йил навбатдаги президентлик учун
сайловолди кампанияси даврида ўз номзодини қайта сайлаш учун қўйган Никсон ходимлари унинг демократик партиядан бўлган рақибининг Вашингтондаги «Уотергейт» мехмонхонасида жойлашган қароргохига сўзлашувларни эшитиш мосламасини ўнатишга харакат қилдилар. Бироқ улар жиноят устида қўлга олиндилар. Бу иш тергов қилина бошлагач, мазкур 61 сайловда ғолиб чиққан Никсон терговга халақит бериш учун ўз президентлик ваколатларидан фойдаланди. Конгресс унинг ўзига қарши иш қўзғашга қарор қилди. Ваколатлари чегарасидан четга чиққанлик учун лавозимдан четлантириш (импичмент) тахдиди остида Никсон 1974 йилда истеъфо берди. АқШ тарихида биринчи марта бундай хол юз берди. «Уотергейт жанжали» давлат функцияларини кенгайтириш замирида қандай хавф яширин эканлигини намойиш этди. Истеъфо берган Никсон ўрнини вице- президент Жеральд Форд эгаллади. Республикачилар партияси нуфузига жиддий зиѐн етди. 1976 йилда навбатдаги президент сайловида унча машхур бўлмаган сиѐсатчи, Жоржия штати губернатори, демократ Жимми Картер ғалаба қозонди. Р.Рейган сиѐсати. 1980 йилда сайланган президент Рональд Рейган ишни солиқларни камайтириш ва АқШ марказий банкининг хисоб ставкаларини оширишдан бошлаб, иқтисодий фалажлик юз беришига сабаб бўлди. Ишсизлик дархол икки баравар кўпайди, бироқ инфляцияни тўхтатишга муваффақ бўлинди, 1983 йилдан эса иқтисодий ўсиш бошланди. Маъмурият ижтимоий харажатларни анча камайтириб, тинч давр учун энг йирик қайта қуролланиш дастурини амалга оширди. 1984 йилда Рейган нисбатан осон янги муддатга сайланди. 1988 йилда президент лавозимини эгаллаган Жорж Буш асосан Рейган олиб борган сиѐсатни давом эттирди. АқШ 90-йилларда. Буш қайта сайланишга харакат қилаѐтган 1992 йилда сайлов кампаниясига мустақил номзод, техаслик тадбиркор, миллиардер Росс Пер аралашди. У республикачилар дастурига яқин дастурни таклиф қилиб, Буш олишни мўлжаллаѐтган овозлар сонининг бир қисмини «тортиб олди». Натижада сайловда Арканзас штатининг губернатори, демократ Билл Клинтон ғолиб чиқди. Клинтон республикачилар бошлаган инфляцияга қарши курашни давом эттирди. Айни вақтда у соғлиқни сақлаш сохасида ислохотлар ўтказишга харакат қилди. 1994 йилги оралиқ сайловларда республикачилар АқШ конгрессининг иккала палатаси устидан ўз назоратини ўрнатишга муваффақ бўлдилар. 2-савол. Буюк Британия Буюк Британия урушдан кейинги даврда. Гарчи Буюк Британия урушда ғолиб чиққан бўлса-да, унинг ахволи хавас қилгулик эмас эди. Буюк Британия худуди биринчи марта бомбардимон қилинди ва ракеталардан ўққа тутилди. Мамлакат савдо флотининг катта қисмидан айрилди. Буюк Британия ўз империясини сақлаб қолди, бироқ унинг мустамлакалари ва доминионлари уруш йилларида кучайди, уларнинг метрополия билан алоқалари камайди. Буюк Британия буюк давлатлар орасида қолган бўлса-да, куч-қудрат жихатидан АқШ ва СССР билан беллаша олмасди. Бу урушдан кейинги биринчи парламент сайловида яққол намоѐн бўлди. 1945 йил 26 июлда инглизлар Буюк Британияда «фаровонлик давлати» қуришни ўз олдига вазифа қилиб қўйган лейбористлар партиясини қўллаб-қувватладилар ва сайловолди кампаниясида Германия устидан ғалаба 62 ташкилотчиси эканликлари билангина мақтанган Черчилль бошчилигидаги консерваторлар партиясини рад этдилар. Тарихда биринчи марта лейбористлар партияси парламентнинг жамоалар палатасида мутлақ кўпчилик ўринларни эгаллади, унинг лидери Клемент Эттли хукуматни шакллантирди. 1951 йилги навбатдаги сайловда консерваторлар ғалабани қайтариб олдилар. 77 яшар Черчилль қайта бош вазир этиб тайинланди. Хусусий тадбиркорликни тиклаш ички сиѐсатнинг бош йўналишига айланди. Бунинг учун иқтисодиѐтга давлат аралашувини камайтириш йўлида қатъий қадамлар ташланди. Солиқлар камайтирилди, бизнесга национализация қилинган тармоқларда иш кўриш рухсат этилди. Хукумат уларни хусусийлаштиришга тайѐргарлик кўра бошлади. Ташқи сиѐсатда консерваторлар АқШни қўллаб- қувватладилар. 80-йилларнинг ўрталарида иқтисодий ривожланишда ўсиш кузатилди. Инфляция камайди. Ишсизлик хам қисқара бошлади. Саноат модернизация қилинди, унинг таркибида илғор технологиялар фойдасига ўзгаришлар юз берди. Иш унумдорлиги ошди ва тадбиркорлик рухи тикланди. 1992 йилда консерваторлар навбатдаги парламент сайловида ўзларининг хукмрон партия мақомини тасдиқладилар. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling