Янги тарих


-мавзу. Жахон ХХ аср охирида


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/33
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1626955
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).

3-мавзу. Жахон ХХ аср охирида
БМТ ролининг ортиши. БМТнинг жахондаги тартиб кафили 
сифатидаги роли ортиб бораѐтир. Бу хол ХХ аср бошида илгари сурилган 
уриверсал халқаро ташкилот тузиш ғоясининг самарадорлигидан далолат 
беради. Буни тўла англаб етиш учун икки жахон уруши ва «совуқ уруш» 
тажрибаси керак бўлди. 90-йилларнинг ўзида БМТ бир нечта йирик 
тинчликпарварлик операцияларини амалга оширди. БМТ шафелиги остида 
«Сахродаги бўрон» операцияси ўтказилди. Кичик қувайтга қарши агрессия 
содир этган Ироқ 1991 йил бошида асосан АқШ қўшинларидан таркиб топган 
кучлар билан тор-мор келтирилди. Ироқ ва қувайт чегарасида БМТ 
қўшинлари жойлаштирилди. БМТ қўшинлари Ангола, Мозамбик, Камбожада 
урушаѐтган тарафларни яраштиришда фаол иштирок этдилар. Улар 
Югославияда тинчликни сақлаш ва ахолини инсонпарварлик ѐрдами билан 
таъминлашда мухим рол ўйнадилар.
Кескинлик ўчоқлари. Жахон хамжамияти хал қилиши лозим бўлган 
муаммолар орасида мавжуд низо ва жанжалларнинг ўчоқларини бостириш 
зарурияти билан боғлиқ муаммолар биринчи ўринда туради. 1994 йилда 
Исроил Иордания ва Фаластин озодлик ташкилоти билан тинчлик 
шартномаларини имзолади. Яқин Шарқда кескинлик пасайди. Собиқ СССР 
республикалари – Грузия, Молдова, Тожикистон, Арманистон ва 
Озарбайжондаги жанжаллар жахон хамжамиятида катта ташвиш туғдирди. 
Собиқ Югославиядаги этник можаро хам хавфли хусусият касб этди. 


65 
Миллатлараро можаролар нисбатан барқарор ғарб мамлакатларида хам 
вазиятни 
кескинлаштирмоқда. 
Масалан, 
Канадада 
франциялик 
кўчманчиларнин авлодлари ўзлари кўпчиликни ташкил этувчи Квебек 
вилояти учун мустақилликни талаб қилмоқдалар. Бу курашни улар тинч йўл 
билан, Канада қонунлари доирасида олиб бормоқдалар. Бироқ Буюк 
Британия 
таркибига 
кирувчи 
Шимолий 
Ирландияда 
махаллий 
католикларнинг бу худудни Ирландия билан бирлаштириш учун кураши 
зўрлик ишлатиш йўли билан амалга оширилмоқда. Ирландия билан 
бирлашиш тарафдорлари хам, уларнинг рақиблари хам ўз курашида 
терроризмдан 
фойдаланмоқдалар. 
Айни 
шу 
усулларни 
Басклар 
мамлакатининг Испаниядан мустақиллиги учун курашаѐтган яширин 
ташкилот аъзолари хам қўлламоқдалар.
Яна бир мухим муаммо – ядро қуролини тарқатмаслик тартибини 
сақлаш. Тан олинган беш ядро давлати (АқШ, Россия, Англия, Франция, 
Хитой)дан ташқари, Хиндистон, Покистон, Исроил, Ироқ ва Шимолий Корея 
ядро қуролини яратиш бўсағасида турибди. 1995 йилда ўз ишини тугаллаган 
жахоннинг 170 давлати вакиллари иштирокидаги халқаро конференция ядро 
қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани муддатсиз деб эълон қилиш 
хақида қарор қабул қилди. Ракета технологиялари ва кимѐвий қурол яратиш 
технологияларини тарқатиш устидан назорат кучайтирилиши лозим. 
Оммавий 
қирғин 
қуролларини 
назорат 
остида 
сақлаш 
халқаро 
муносабатларни янада барқарорлаштиришга имконият яратади.
Хозирги дунѐ муаммолари. Жахон олдида турган иқтисодий муаммолар 
хам жиддий бўлиб қолмда. Уларнинг энг мухими – жахон иқтисодиѐтининг 
сақланиб қолаѐтган номутаносиблиги, қолоқ минтақаларнинг кўплиги. Собиқ 
социалистик 
мамлакатлардаги 
бозор 
ислохотлари 
хам 
жахон 
хамжамиятининг мададига мухтож.
Экология муаммолари жахон хамжамияти эътиборини тобора кўпроқ 
ўзига тортмоқда. Атроф мухитнинг ифлосланиши жуда катта кўлам касб 
этган ва инсоннинг мавжудлигига тахдид солаѐтир. Хар хил турдаги 
ѐнилғининг ѐндирилиши натижасида атмосферада углекислота миқдорининг 
кўпайиши атмосферанинг қизиб кетиши («парник эффекти») ва иқлимнинг 
ўзгариши олиб келиши мумкин. Атмосферада озон қатламининг бузилиши 
ультрабинафша нурланиш таъсирини кучайтиради. Жахонда яшайдиган 
ахолининг кўпчилиги ичимлик сувининг ифлосланган манбаларидан 
фойдаланмоқда.
Бу муаммолар бутун инсоният олдида турибди ва фақат бутун жахон 
хамжамиятининг биргаликдаги саъй-харакатлари билан хал қилиниши 
мумкин. Айни шу сабабли улар глобал муаммолар деб аталади. Бу 
муаммолар пайдо бўлишининг ўзи жахоннинг яхлитлиги ва ўзаро 
боғлиқлигидан далолат беради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling