Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг жорий этилиши ва унинг сиёсий аҳамияти
Download 138 Kb.
|
1 2
Bog'liq1522254457 70370
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бошқаруви тамойиллари икки гуруҳга бўлинади
Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг жорий этилиши ва унинг сиёсий аҳамияти. Режа:
Давлат бошқаруви шакллари тушунчаси. Давлат бошқаруви шаклларининг турлари. Бошқарув фаолиятининг усуллари. Давлат бошқарувида ишонтириш ва мажбурлов усуллари тушунчаси. Маъмурий ҳуқуқсоҳаси бўлиб, давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар йиғиндисидан иборат. Маъмурий ҳуқуқ лотинча “администратион” сўзидан олинган бўлиб, «бошқарув ҳуқуқи» деган маънони англатади. Маъмурий ҳуқуқ фанини, унинг мақсад ва вазифаларини англаб олишдан олдин давлат бошқаруви ва умуман бошқарув тўғрисида тушунча ҳосил қилиш лозим. Ҳар қандай бошқарув жамиятда юзага келадиган турли-туман муносабатларни тартибга солишга ҳаратилган бўлади. Жамиятда мавжуд бўлган бошқарув ижтимоий бошқарув деб аталиб, давлат бошқаруви унинг асосий турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Давлат бошқаруви давлат фаолиятининг алоҳида бир тури бўлиб ҳисобланади. Давлат бошқаруви бевосита давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Давлат бошқарувининг тамойиллари - бу асосланувчи қарашлар (фикрлар) бўлиб, унинг ёрдамида давлат бошқарувини амалга оширувчи аппарат ташкил этилади ва функсияланади. Давлат бошқаруви тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конститусиясида ва қонунларида, давлат бошқарувида иштирок этувчи жамоат ташкилотларининг Устав ва бошқа ҳужжатларида акс эттирилади. Давлат бошқаруви тамойиллари икки гуруҳга бўлинади: Ижтимоий-сиёсий тамойиллар. Ташкилий тамойиллар. Шакл - бу маълум бир ҳодиса ёки ҳаракат мазмунининг ташқи кўринишидир. Масалан, таълим жараёни — маърузалар ёки амалий машғулотларни олиб бориш (яъни таълим шакллари) орқали намоён бўлади. Ҳар қандай фаолият сингари давлат бошқаруви фаолияти ҳам, маълум бир шаклларда ифодаланади. Давлат бошқаруви шундай жараёнки, унда кўпгина шахслар, ташкилот ва органлар иштирок этади. Бу жараёнда ижро этувчи ҳокимият органларининг (бошқарув фаолияти асосий субъйектининг) вазифалари, функсиялари ва ваколатлари амалга оширилганлиги сабабли, биринчи навбатда, мазкур ҳокимият субъйектлари фаолияти шакллари муаммоси вужудга келади. Ушбу фаолиятнинг шаклларини аниқлаш орқали давлат - бошқарув фаолиятининг мазмунини чуқурроқ англаш мумкин. Маълумки, давлат ҳокимияти қандай кўринишда болмасин ўз-ўзидан амалга оширилмайди. Балки давлатнинг ўзини намоён қилиш мақсадида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд соҳасида ҳаракат қилиши лозим бўлади. Айнан давлат тэгишли субъйектларининг аниқ ҳаракатларида мазкур ҳокимиятнинг мазмуни ва йўналишлари намоён бўлади. Бошқарув органлари (мансабдор шахслар) ўзларининг кундалик амалий фаолиятларида турли хил ҳаракатлами амалга оширадилар. Бунда давлат органи ёки унинг вакили (мансабдор шахс)нинг компэтенсияси — бошқарув соҳасидаги у ёки бу ҳаракатни амалга ошириш имконини белгилаб беради. Жумладан, айрим ижро этувчи ҳокимият органлари қонун ости ҳуқуқий нормаларини, яъни давлат бошқаруви жараёни ёки унинг айрим соҳаларида хулқ-атвор қоидаларини ўматиш ваколатига; бошқалари еса бошқарув муносабатларининг у ёки бу субъйектига қаратилган аниқ юридик ҳокимият кўрсатмаларини бериш ваколатига; учинчиси еса, контрол-назорат функсияларини амалга ошириш ваколатига эга болиши мумкин. Уларнинг барчаси ўз фаолияти ёки бўйсунувчи субъйектларининг фаолиятини ташкил этиш мақсадида маълум бир ҳаракатларни амалга оширадилар; турли хил фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг еҳти- ёжларини қондирадилар. Ижро этувчи ҳокимият субъйектлари томонидан амалга ошири- ладиган турли хил ҳаракатлар давлат бошқарувининг мазмун- моҳиятини ифода этади, бошқарув вазифалари ва функсиялари, яъни давлат-бошқарув фаолияти қандай амалга оширилиши тўғрисида тасаwур ҳосил қилишга олиб келади. Ижро этувчи ҳокимият органлари ўз функсияларини бевосита давлат номидан амалга оширар екан, улар фаолиятининг ташқи кўриниши (шакли) ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган болиши керак. У ёки бу давлат органининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи маъмурий-ҳуқуқий нормалар, улар фаолиятининг ташқи кўриниши (шакллари)ни ҳам белгилаб беради. Бошқарув шаклларининг мазмун-моҳиятини очиб беришда «бошқарувнинг мақсади», «бошқарув функсиялари», «бошқарув вазифалари», «ваколат», «компэтенсия» сингари терминларга алоҳида еътибор қаратиш лозим. Мазкур тушунчалар аниқ бир бошқарув соҳасида бошқарув услубини танлашда ҳам хизмат қилади. Бошқарув функсиялари - бошқарув фаолиятининг мазмунини белгилаб беради. Бошқарув мақсадига - бошқарув субъйектлари томонидан фойдаланиладиган барча бошқарув шакллари бўйсундирилган. Бошқарув органлари бошқарув шакллари орқали ўзларининг ваколатларини амалга оширадилар. Бошқарувнинг мақсадига еришиш учун бошқарув шакллари бошқарув функсияларини амалга ошириш воситаси сифатида намоён бўлади. Демак, бошқарув жараёнининг мазмуни бошқарув функсиялари, бошқарув услублари ва бошқарув шакллари орқали ёритиб берилади. Бошқарув назарияси айнан мана шу катэгорияларга асосланади. Бошқарув амалиёти эса, мазкур катэгорияларининг ривожланишига бевосита боглиқ бўлади. Бошқарув шакллари бошқа ҳокимият органлари фаолиятининг шаклларидан, яъни қонун ижодкорлиги (қонунчилик фаолияти) ва одил судлов (суд фаолияти)дан фарқ қилади. Бошқарув шакллари давлат ва жамият ҳаётининг, бошқарувнинг барча соҳаларида давлат функсияларини амалга ошириш имкониятини беради. Бошқарув органлари ва мансабдор шахслар ҳар бир ҳолатда аниқ бошқарув шаклини қўллайдилар. Бошқарув ҳаракатларининг у ёки бу шаклини танлаш еса, маълум бир қоидалар асосида амалга оширилади. Жумладан, улар мазкур орган (мансабдор шахс) компэтенсиясига, йўналишига (аҳамиятига), бошқарув фаолиятининг функциялари ва услубларига, ҳал қилинадиган масалалар хусусиятига, бошқарув таъсири мақсадларига, аниқ обйект хусусиятларига мос келиши керак. Бошқарув шакллари тэгишли бошқарув органи (мансабдор шахс) фаолияти доирасига кирувчи объектларгагина қўлланилиши мумкин. Бошқарув органлари ўз вазифа ва функсияларини амалга ошириш жараёнида турли хил маъмурий-ҳуқуқий шакллардан фойдаланадилар. Бошқарув фаолияти шакллари бошқарув фаолияти мазмунига мос келиши керак, яъни бошқарувнинг у ёки бу функсиясини амалга оширишда мақсадга мувофиқ ва кам вақт талаб этадиган куч ва воситалардан фойдаланиш лозим. Давлат бошқаруви жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уставлар, низомлар, йўриқномалар) билан ўрнатилган бошқарув шаклларидан фойдаланилади. Бошқача айтганда, бошқарув жараёнида давлатнинг у ёки бу вазифасини ҳал этиш, у ёки бу функсиясини амалга оширишнинг рухсат берилган (яъни норматив ҳужжатлар билан белгиланган) шаклларидан фойдаланилади. Акс ҳолда, бошқарув ҳаракатлари ва уларнинг мазмуни шубҳа остига олиниши, норматив ҳужжатлар талабига мос келмаслиги мумкин. Лекин бу бошқарув субъйектининг ўз хоҳишига кўра ҳаракатланиш имко- ниятидан маҳрум этилганлигини англатмайди. Бошқарув субъйекти ҳар бир ҳолат бўйича бошқарув вазифаларини ҳал этиш жараёнида у ёки бу шаклни танлашга ижодий ёндашиши мумкин. Давлат бошқаруви фаолиятининг ташқи кўрин иш лари турли хил болганлиги сабабли, уни ҳар хил асосларга кўра таснифлаш мумкин. Бошқарув шакллари турли юридик аҳамиятга эга бўлган маъмурийҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. Уларнинг баъзилари конституциявий нормалар (масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари) ва қонунлар билан (масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари), бошқалари еса қонун ости актлари билан (масалан, вазирлик, давлат қўмитасининг буйруқлари, кўрсатмалари ва ҳоказо) тартибга солинади. Давлат органларининг ички ташкилий фаолияти шакллари ҳам маълум бир нормалар билан тартибга солинган болиб, ташкилот ичидаги у ёки бу органнинг фаолияти доирасида бўлади (масалан, йўриқномалар). Давлат бошқаруви шакллари бўйича кенг доирада илмий тадқиқотлар Ю.Староссяк томонидан олиб борилган болиб, унинг моногралиясида бошқарув шакУарининг қуйидаги турлари кўрсатиб ўтилган: биринчидан, умуммажбурий нормаларни ўрнатиш; иккинчидан, маъмурий актлар қабул қилиш; учинчидан, шартномалар тузиш; то ъртинчидан, ижтимоий-ташкилий фаолиятни амалга ошириш; бешинчидан, моддий-техник ҳаракатларни бажариш. Ю.М.Козлов бошқарув шаклларига тўхталиб, уларни икки гуруҳга ажратади: Биринчиси - ҳуқуқий шакллар. Ҳамма вақт маълум бир юридик оқибатларни вужудга келтирадиган ҳаракатлар. Бу ижро этувчи ҳокимият субъйектларининг бевосита ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳар қандай ҳаракатлари ҳисобланади. Бундай ҳаракатларда юридик ҳокимият ваколатлари ўз ифодасини топади. Мазкур гумҳга кирувчи ҳаракатларнинг хусусиятлари - бошқарувнинг ҳуқуқий актларида яққол намоён бўлади. Иккинчидан — ноҳуқуқий шакллар. Ушбу шакллар бошқарувнинг ҳуқуқий актларини қабул қилишни назарда тутмаганлиги сабабли, юридик оқибатларни тўғридан-тўғри вужудга келтирмайди. Улар ҳуқуқий шаклларга хос болган маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирмайди. Ноҳуқуқий шакллар ҳуқуқий шаклларни қўллашга ёки уларни кейинчалик амалга оширилишига кўмаклашувчи турли хил ташкилий ҳаракатлар ҳисобланади. Download 138 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling