Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


Download 1.06 Mb.
bet1/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ



ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ


Ушбу бобда ўрганиладиган мавзуларнинг қисқача таснифи қуйидагилардан иборат:
Иқтисодий жараёнларни бошқаришнда таъсир кўрсатувчи муҳим омиллар таҳлили;
Иқтисодий жараёнларнинг ўзгарувчанлиги ва бошқарувдаги муаммоли вазиятлар;
Анъанавий иқтисодий сиёсатнинг назарий асослари ва асосий танқидлар;
Ноаниқликларни таҳлил қилиш, ноаниқликлар билан боғлиқ иқтисодий таҳлил натижалари;
Келажакни башорат қилишнинг муҳим жиҳатлари, Даромад ва нафлилик функсиялари;
Иқтисодий сиёсатда гуруҳлар орасидаги ваколатлар тақсимоти, бошқарувдаги асосий иштирокчи синфлар.
    1. Иқтисодий жараёнларнинг ўзгарувчанлиги ва


бошқарувдаги муаммоли вазиятлар

Иқтисодий сиёсатда ислоҳотларни самарали амалга ошириш анъананавий усуллари мавжуд бўлиб, барча мамлакатлар учун фундаментал ислоҳотлар асосини ташкил қилиб келади. Ушбу усуллар умумий маънода оқилона ва ҳамма учун манфаатли қарорларни ишлаб чиқиш, муаммоларга доимий йечимлар таклиф қилиш ва иқтисодий мақсадлар сиёсий мақсадларга ҳамоҳанг бўлиши билан характерланади. Анъанавий усулларнинг аксарияти, бугунги кунга келиб, иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш, мавжуд сабаблар ва таъсир қилувчи омилларни тушуниш имконини беришда етарли эмаслигни кўриш мумкин. Иқтисодчилар янги ёндашувлар, янги усуллар устида бош қотириш ҳамда илмий ёндашувга эътиборни оширишни таъкидлашмоқда.


1970 йилларгача сиёсий иқтисодда қўлланилган моделлар, ундан кейинги даврдан бугунги кунга қадар бўлган вақт мобайнида катта ўзгаришга учраганини кўриш мумкин. Иқтисодий сиёсатга доир билимларда назарий ва амалий жиҳатдан чекловлар мавжудлиги сиёсий ислоҳотлар ўтказувчилар томонидан сезила бошланди. Авинаш Дихит ва Жеан Жақуес Лаффонт (2000) ларнинг олиб броган тадқиқот натижаларига кўра охирги ўттиз йиллик давр мобайнида иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари ва мақсадлари бўйича жиддй ўзгаришлар юз берди. Иқтисодчилар анъанавий сиёсий иқтисод усулларининг камчиликларини бешта асосий турга ажратишади.
Биринчидан, зарурий билим ва маълумотларнинг чекланганлиги. Ҳукумат иқтисодий соҳаларнинг фаолияти, ишлаш ҳолати ва ундаги мавжуд камчиликлар ҳақида етарли маълумотни шакллантиришда тўсиқларга учрайди. Бунинг сабаби, ҳар бир соҳа тармоқлари кўплиги ва жараёнларнинг доимий ўзгариб туришидир.




Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling