Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


Download 1.06 Mb.
bet10/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ


ТУШУНЧА ВА ИБОРАЛАР


Анъанавий иқтисодий сиёсат – 1990 -йилларгача амал қилган иқтисодий сиёсат илмидаги асосий назариялар ва қарор қабул қилиш методлари.
Риск табиий ва инсон омили билан боғлиқ бўлган турли сабаблар туфайли юзага келадиган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий характерга эга хавфлар, ноаниқликлар.
Рискни бошқариш рискнининг оқибатлари ва эҳтимолий зарарларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш ва тадбиқ этишнинг илмий услубиёти.
Нафлилик функсияси - товар ва хизматларни истеъмоли билан боғлиқ равишда истеъмолчилар томонидан эришиладиган моддий ва номоддий фойдаларни акс эттирувчи функсия.
Абсолут рискни қисқартириш - рискни бошқариш назариясида рискни қисқартиришнинг мутлоқ хусусиятга эга омилларни таҳлил қилишга қаратилган услуб
Нисбий рискни қисқартириш - рискни бошқариш назариясида рискни қисқартиришнинг нисбий хусусиятга эга омилларни таҳлил қилишга қаратилган услуб.
Кутиладиган қиймат - економетрик таҳлилда жами аҳолидан танлаб олинган тўплам асосидаги таҳлил натижаларига асосланган қиймат.
Йиғма эҳтимоллик - статистик таҳлил учун қўлланиладиган эҳтимоллик қийматларини жамловчи кўрсаткич.
Вақт қаторлари - маълумотларни таҳлил қилишда бир давр учун бир қанча ҳудуд ёки категориялар бўйича таҳлил қилинадиган маълумот шакли.
Статистик ўртача - барча йиғилган тўплам натижалари бўйича статистик жиҳатдан ўртача қийматни аниқлаш кўрсаткичи. Жами иштирокчиларнинг қийматини жами сонига бўлиш орқали аниқланади.
Тасодифий омил - солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тартибга солиш, самарали ташкил қилиш орқали давлат томонидан олиб бориладиган ҳаракатар мажмуи.
Тасодифий танлов - Таҳлилда иштирокчилар гуруҳини шакллантириш учун ихтиёрий эмас, тасодифий тарзда иштирокчиларни жалб қилиш услуби.
Иқтисодий башоратлаш - муайян методлар орқали келажак учун жараёнларнинг ўзгариши бўйича таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва хулосалар ишлаб чиқиш услуби.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling