Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


Download 1.06 Mb.
bet5/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ

2.1- чизма. Риск харажати.


Чизма орқали 1 миллион АҚШ доллари миқдорида қилинган инвестиция учун йиғма эҳтимоллилик миқдори келтирилган. Статистик тақсимот нормал бўлинишдан ташкил топади N (1,2). 30% лик инвестициядан қайтадиган тушумнинг эҳтимоллилик миқдори
0.05 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Олимлар Науманн ва Моргенстернлар томонидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижаларига кўра, иқтисодий субъектлар ўзларининг кутилган нафлиликларини билиши орқали уни максимал қондириш имконини ҳосил қилишади. Бу эса уларнинг келажакдаги истеъмол учун зарур нафлиликларини аниқлашга ёрдам беради. Бунда ҳар бир истеъмол товари ёки хизматига бўлган нафлиликни жамлаш амалиёти амалга оширилади. Мазкур модел доирасида рискни бошқаришдаги асосий консепсия рискни олдини олиш (risk aversion) деб номланади ҳамда нафлилик функсиясининг иккинчи деривативини ташкил қилади.
Аксарият иқтисодий моделларда, компаниялар рискка нисбатан нейтрал деб ҳисобланади, чунки улар доимий равишда молиявий маблағларни жалб қилишлари ва мавжуд молиявий камомадни тўлдиришлари мумкин. Рискни олдини олиш учун эса, қарз маблағларини суғурта қилишлари мумкин бўлади. Қарз билан боғлиқ муаммо юзага келганда, инқирозли ҳолатларда, қарзни қоплаш суғуртанинг зиммасига тушади. Бироқ, истеъмолчилар эса бундай эмас. Улар рискдан муҳофазаланишлари лозимлиги илгари сурилади. Чунки улар компанияларга нисбатан йирик молиявий маблағ ва суғурталардан фойдаланишлари чеклангандир.
Шу сабабдан компаниялар инвестиция қилинганда, соф жорий қийматни (net present value) келажакдаги кутилаётган даромадга (expected return) нисбатан максиммаллаштириш имконига эга бўлишади. Маълумки, назарий жиҳатдан истеъмолчининг келажакдаги даромадлари ўзгаришсиз қолса, аммо у билан боғлиқ ноаниқликлар ортадиган бўлса, ҳаёт фаровонлиги қисқаришига сабаб бўлади.
Ҳукуматлар одатда, мавжуд рискларни доим инобатга олишга ҳаракат қилишади ҳамда қарорлар қабул қилишда кутиладиган даромадларга асосланишади. 2008-йилда юз берган йирик молиявий инқироз ёки 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси сабабли юзага келган иқтисодий-ижтимоий инқирозлар ҳукуматларнинг фақатгина кутилаётган даромадларга асосланиб қарор чиқаришларига таъсир кўрсатди. Ҳозирги юзага келган савол шундан иборатки,
ҳукумат кутиладиган даромаддан ташқари хусусий сечтор қарорларига ҳам таъсир ўтказиши қанчалик зарур деган савол.
Ҳукуматлар одатда, мавжуд рискларни кам инобатга олади ҳамда қарорлар қабул қилишда кутиладиган даромадларга асосланишади. 2008-йилда юз берган йирик молиявий инқироз ёки 2020 -йилда бошланган коронавирус пандемияси сабабли юзага келган иқтисодий- ижтимоий инқирозлар ҳукуматларнинг фақатгина кутилаётган даромадларга асосланиб қарор чиқаришларига таъсир кўрсатди. Ҳозирги юзага келган савол шундан иборатки, ҳукумат кутиладиган даромаддан ташқари хусусий сектор қарорларига ҳам таъсир ўтказиши қанчалик зарур деган савол.
Бугунги кунда банк раҳбарлари томонидан амалда қўлланилаётган усуллардан бири, банкларнинг мавжуд маблағларини назорат қилишда “стресс тест” билан симулация қилиш ва маблағ сақлашнинг чегарасини белгилаш тажрибасини қўллашади.
Умумий қилиб айтганда, ҳукумат қарорлари қачон оқилона ҳисобланади, қачонки барча истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчи гуруҳларнинг бугунги ва келажакдаги манфаатларига мувофиқ келган бўлса. Чунинг учун иқтисодчилар таърифига кўра, иқтисодий сиёсат бу муҳандислик иши ҳисобланмайди балки стратегия тузувчиларнинг барча стратегияларни мослигини таъминлаш санъатидир.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling