Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари


Download 1.06 Mb.
bet9/11
Sana21.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1373096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ

Номукаммал маълумотлар. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда компенсация эҳтимолий йўқотишларни қоплаш орасидаги боғлиқлик.

2.4.1- Чизма. Ҳукумат ва хусусий сектор орасидаги муроса қилишдаги муҳим жиҳатлар.


Ҳукумат қабул қилдиган ҳар бир қарор бу хусусий сектор ва бошқа барча иштирокчилар билан муроса қилишни тақозо этади. Жамият аъзоларининг кўп сонли ва турфа-хилли эканлигини инобатга олсак, қарорлар чиқаришда муросани топиш осон иш эмаслигини билишимиз мумкин.
Шу нуқтаи назардан, ҳукумат чекланган ресурсларни тақсимлаш ва уларнинг оптимал истеъмолини таъминлашда энг оқилона қарорларга урғу беради. Муроса қилиш нима учун муҳим, агар гуруҳлар орасида манфаатлар тўқнашуви жараёнида номувофиқлик
келиб чиқадиган бўлса, иқтисодиётнинг тўғри функсияда бошқарилишига ҳалақит беради.
Ҳукумат олдида турган биринчи тўсиқлардан бири бу номукаммал маълумотларнинг мавжудлиги. Албатта маълумотлар доим ҳам мукаммал бўлмаслиги табиий жараён сифатида кўриш мумкин. Бироқ оқилона қарор қабул қилишда йетарлилик, ишончлилик ва шаффофлик каби хусусиятларга эга маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ерик Маскин ва Жеан Триоле, ҳамда Алберто Алесина ва Гуидо Табеллинилар томонидан олиб борилган тадқиқот мавзусида ваколатларга кўпроқ имлар эга бўлиши лозим, қонун чиқарувчиларми ёки ижро этувчиларми деган савол қўйилган эди. Чунингдек иқтисодий сиёсат юргизиш жараёнида кўпроқ қарорларни қайис гуруҳлар қабул қилиши лозим деган навбатдаги саволга сиёсатчиларми ёки тадбиркорлар деб сўроқ остига олинган. Бир қарашда албатта бу сиёсатчиларнинг вазифаси ва улар кўпроқ шунга лойиқ деган фикр янграши мумкин. Чунки сиёсатнинг моҳияти ҳам тўғри бошқариш, бошқариш эса назорат ва тартиб ўрнаишдан, маълум қоидаларни ишлаб чиқиш билан амалга оширилади.
Бироқ ривожланган ҳукуматлар иқтисодчилар ва бошқа кўплаб экспертлар, бошқарувда тадбиркорларнинг иштирокини муҳим деб баҳолашади. Айниқса охириг ўттиз йиллик давр мобайнида йирик бизнес субйектларининг иқтисодий тараққиётдаги мавқеи ошиб бориши билан бир қаторда, уларнинг сиёсий ислоҳотларни амалга тадбиқ этишдаги роли ҳам ортиб бораётганлигини кўриш мумкин.
Иқтисодни юрғизувчилар синфи бу тадбиркорлар синфи эканлиги маълум бўлгани ҳолда, асосий қарорларга таъсир кўрсатувчилар улар бўлиши қўллаб-қувватланиши тенденсияси ривожланиш жараёнида. Тадбиркорлар иш ўрни яратувчилар ва солиқ тўловчилар эканликларини ҳисобга олиб, йирик иқтисодий қудрат шаклланган мамлакатларда шу ғоя илгари сурилмоқда. Аммо, бугунги долзарб мавзулардан биир лоббизм масаласидир. Лоббистларнинг шахсий манфаатлари йўлида иқтисодий воситалардан фойдаланиб сиёсий қарорларга таъсир ўтказишга уринишлари доимий танқид остидаги мавзулардан. Шу нуқати назардан, иқтисдий сиёсатдаги ваколатлар тўғри бошқача қилиб айтганда оқилона тақсимланиши муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Бу борада икки хил сиёсий тизимга мувофиқ шаклланган иқтисодий сиёсат бошқарувини ўрганиш мумкин.

  1. Демократик тамойилларга асосланган, мамлакатда парламент роли энг катта ваколатни ўзида жамлаган мамлакатлар.

  2. Нисбатан марказлашган ва индивидуал қарорлар асосида бошқариладиган мамлакатлар.





Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling