Иқтисодий жараёнларни бошқариш ва қарор қабул қилиш мезонлари
Келажакни башорат қилиш ва мавжуд ноаниқликларни қамраб олиш имкониятининг
Download 1.06 Mb.
|
2-mavzu ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МЕЗОНЛАРИ
Келажакни башорат қилиш ва мавжуд ноаниқликларни қамраб олиш имкониятинингчекланганлиги Келажакдаги ҳодисаларни баҳолаш ва мавжуд ноаниқликларни таҳлил қилишнинг мураккаблиги доим ҳам самарали натижага эришиш имконини бермайди. Бунинг моҳияти шундаки, иқтисодчилар оқилона қарорлар устида ишлашади аммо натижанинг оқилона бўлиши учун кўплаб кутилмаган омиллар таъсир кўрсатади. Ўткан асрнинг ўрталарига қадар Кейнсчилар томонидан ҳукуматнинг аралашув позициясини кучайтириш ва оптималлаштириш устида бош қотирилган бўлса, охирги ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида, давлат аралашувнинг энг оқилона меъёрини белгилаш муҳим аҳамият касб этди. Жаҳон тажрибалари турлича сенарийларни таклиф этмоқда, жумладан кучли ривожланган мамлакатларда иқтисодий барқарорликни таъминлаш нисбатан барқарор нархлар таъминотига эришишни башорат қилиш имкони кўпроқдир. Беқарор иқтисодиёт ҳисобланган аксарият ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида эса, вақт вақти билан энергия инқирози, озиқ-овқат танқислиги, сифациз таълим ва соғлиқни сақлаш тизими мавжудлигини кўриш мумкин. Демак универсал усуллар мавжуд эмас ҳамда барча омилларни инобатга олган тарзда иқтисодий модел ишлаб чиқиш ҳам иложсиз нарсадир. Бироқ бугунги илмий изланишлар кўпгина иқтисодий, эконометрика таҳлилларига асосланган йўналишларни таклиф этмоқда. Уларни ўрганиш ва тадбиқ этиш эса, ҳукуматларга иқтисодий сиёсат йўналишларида рискни бошқариш, самарали натижаларга эришиш имконини тақдим қилади. Оқилона кутиладиган натижалар. Биринчи маротаба ушбу консепсия Жоҳн Мутҳ томонидан илмий адабиётларга киритилган. Кўпгина моделларда, уй хўжаликлари ва компанияларнинг крлажакдаги иқтисодий қийматлар ҳақидаги кутилаётган натижалари инобатга олинмайди. Яъни истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар нима кутаётганлиги эътиборсиз қолдирилади. Натижада уларнинг керакли маълумотлардан мосуво қолишига сабаб бўлади. Жумладан, иш ҳақининг ўзгариши бўйича кутилаётган динамикаси, инфлациянинг ўзгариши, нархларнинг ошиши ёки тушиши билан боғлиқ тенденсиялр шулар жумласидандир. Жоҳн Мутҳ илгари сурган фикрга кўра, қарор берувчилар юқоридаги кўплаб маълумотларнга эга бўлмай туриб, ёки мавжуд маълумотларни таҳлил қилмаган ҳолда қарор қабул қилишади шунинг учун ушбу қарорларни оқилона деб бўлмайди. Башоратларни ишлаб чиқишда эса кўпинча бир хилликка асосланган маълумотлар ва омиллар билан ишлаганлиги учун, янги ўзгаришларни моделга киритмайдилар. Баъзи мавжуд назариялар башорат қилишдаги хатоларни инобатга олмайди ёки хатоларни қисқартириш масаласини эътиборсиз қолдиради. Шунингдек, Мутҳ таъкидлайдиган жиҳатлардан бири, иккинчи томоннинг йўқотишларидир. Масалан, ишчилар келажакдаги истеъмол нархлари ошишини билишса, уша келажакдаги таҳминий йўқотишларни ўрнини қоплаш учун ойликларини баландроқ белгиланишини талаб қилишлари мумкин. Албатта аксарият ишчилар энергетика соҳасидаги шоклар ёки валюта курсининг ўзгариши каби ҳодисаларни олдиндан таҳлил қила олишмайди. Бироқ, агар улар ҳукумат томонидан қилинаётган иқтисодий сиёсатга оид ислоҳотларнинг, келажакдаги ўзгаришларга мослашувчанлиги ва салбий ўзгаришларни инобатга олинганлигини билишса, ўзларининг манфаатлaри нуқтаи назаридан тўғри қарорлар чиқаришга эришадилар. Тадқиқотда башорат қилишнинг кўпгина усуллари мавжуд. Умуман олганда башоратлаш иқтисодий сиёсатда устувор вазифаларни белгилаш ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланади. Аммо ҳар бир башоратлашнинг хатолари мавжуд бўлиб, бу аксарийт ҳолатларда нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Башоратлашда ўтган давр учун мавжуд трендларга кўпроқ асосланилади ҳамда ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар киритилади. Бунда тўғри чизиқли, экспоненсиал ва вақт қаторлари, панел маълумотлари, кўп омилли регрессия каби бир қанча йўналишларда башоратлаш амалга оширилиши мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling