Эконометрик моделда воситалар (параметир) бўйича ноаниқликлар.
Эконометрик моделлар, иқтисодий жарайнларни бошқаришда таъсир қилувчи омилларни жамлаш ва ўзаро алоқадорлигини аниқлаш, омиллар таъсирини баҳолашни амалга оширишда асосий тадқиқот воситалари бўлиб хизмат қилади. Ушбу воситалар замонавий иқтисодий сиёсатни амалга оширишда бирламчи аҳамиятга эгалиги кўпчилик учун маълум.
Иқтисодиёт нисбатан соддалаштирилган, қуйидаги тўғри чизиқли тенглама орқали бошқарилади деб ҳисоблайлик:
Yt = θˊXt + εt (2.2.1)
Агар Y ўз ичига n сонли омилларни олган бўлса ва m сонли
экзоген омилларни Х ичида қабул қилинган бўлса, θ бу t=1 дан Т гача бўлган давр ичидаги Y ва Х нинг кузатилган натижаларига
асосланган m n матрицаси ҳисобланади. θˊ эса θ нинг кўчирилган матрицаси ҳисобланади.
θ̂ = (ˊ )-1ˊ (2.2.2)
Бу ерда Yt нинг кузатилган қийматининг T × n матрицаси ҳисобланади ва Ξ эса Yt нинг кузатилган қийматининг T × m матрицаси ҳисобланади. Ξ′ бу Ξ нинг кўчирилган матрицасини билдиради. X ва Y тасодифий омиллар бўлганлиги учун θ̂ ҳам тасодифий ҳисобланиб, унинг қиймати (кузатилаётган рақамлар сони йирик бўлганда) θ нинг ҳақиқий қийматига фақат асимптотик тарзда яқинлашиб боради.
Юқорида таъкидланганидек, барча параметирларни таҳлил натижасида акс эттириш имконсиз ҳисобланаи. Чунинг учун омилларни қабул қилиш жараёнида имкон қадар энг таъсири юқори омилларни моделга киритиш лозим бўлади. Буни аниқлаш учун эса статистик ва эконометрик методлардан фойдаланиш мумкн. Жумладан омиллар ораисдаги корелация яъни боғлиқликнинг даражасини билиш мумкин. Кореластия 1 ва 0 орасидаги қиймат бўлиб, бирга яқинлашган сари, кучли боғлиқлик мавжудлигини англатади.
Бундан ташқари омиллар орасидаги бир хиллик туфайли келиб чиқадиган хатони камайтириш учун мултиколленеарлик ҳодисасини текшириш талаб этилади. Агар иккита омил бир бирининг қийматини такрорласа, унда улардан бирини моделдан чиқариш ва ўрнига бошқа омилни киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бир хиллик туфайли иккита ёки ундан кўп омилнинг нотўгри хулосага сабаб бўлувчи қийматни акс эттириши содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |