Мингбулоқ туманида юзага келган муаммо ва таклифлар
Т/р
|
Мавжуд муаммо мазмуни
|
Муаммони ечими бўйича таклиф
|
1
|
“Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшикчилик ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси ташкил этиш мақсадида Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 9,6 гектар ер майдони танланган. Умумий қиймати 40,7 млрд. сўмга тенг 945 нафар иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган 82 та лойиҳалар шакллантирилган. Ушбу лойиҳаларни жойлаштириш учун ер майдонини экин ери тоифасидан бошқа ерлар тоифасига ўтказиш ҳамда кичик саноат зонаси ташкил этишга рухсат бериш.
Ушбу лойиҳаларни жойлаштириш учун Ўрмон ҳўжалиги тасарруфидаги 9,6 гектар ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига олинмаган, ер майдонини экин ери тоифасидан бошқа ерлар тоифасига ўтказилмаган.
|
Ўрмон ҳўжалиги тасарруфидаги 9,6 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига олиш ҳамда ер тоифасини бошқа ерлар тоифасига ўтказиш.
Мазкур ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2022 йилларда Наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 305-сонли қарорига асосан Мингбулоқ тумани «Тегирмонбоши» маҳалласи Ҳунармандчилик (ёғочни қайта ишлаш) ихтисослашувида хам инобатга олинган.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ушбу ҳудудда КСЗ ташкил этилишига расмий хат билан қаршилик йўқлиги билдирилган.
|
2
|
Тумандаги “Мингбулоқ деҳқон бозори” МЧЖнинг умумий майдони 2,7 гектар бўлиб, авто тураргоҳ майдони бор йўғи 100 м2, савдо растаси 474 донани ташкил этади. Ушбу бозорда савдо расталари етишмаганлиги учун душанба, пайшанба ва шанба кунлари 300 га яқин тадбиркор ва деҳқонлар бозор ҳудудидан ташқаридаги автомобил йўлларида ҳам савдо қилади. Савдо расталари камлиги ва кириш-чиқиш қисмларининг торлиги ҳамда майдони кичиклиги санитария қоидаларига ҳам жавоб бермайди ҳамда аҳоли учун ноқулайлик туғдирмоқда.
Ушбу бозорни бошқа ҳудудга кўчириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни аниқлаш ҳамда бозорни бошқа ҳудудга кўчириш. Бўшаган бозор ўрнида 9 та кўп қаватли аҳоли турар жойларини қуриш.
|
Бозорни кўчириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар рўйҳатини шаклланртириш ҳамда аниқланган ҳудудда ушбу ер майдонига “ECO BOZOR” ташкил этишга рухсат бериш. Янги бозор қурилиш билан тадбиркорлар томонидан 86 млрд. сўм маблағ сарфланиб 840 дона савдо расталари, 300 м2 омборхона, 4 дона СГШ, 2000 м2 авто тураргоҳ ташкил этиш мумкин. Натижада бозорнинг йиллик тушуми 400 млн.сўмдан 3,9 млрд. сўмга етказилишига эришилади ҳамда 1 340 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Ушбу бўшайдиган бозор ўрнига лойиҳа қиймати
38,1 млрд.сўмга тенг бўлган 270 хонадонли 9 та
5 қаватли уй-жойлар қурилиши мўлжалланган.
|
3
|
Мингбулоқ туманидаги "Мингбулоқ бройлер" фермер хўжалигига паррандачиликни йўлга қўйиш учун 20,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжаланган ер ажратилган. Шу ажратилган ер майдонининг
6,0 га ер майдонида 4 та парранда боқиш биноси қурилган ва фаолият олиб бормоқда. Лекин қурилиш қарори мавжуд эмас. Давомига яна 12 та парранда боқиш бино қурмоқчи.
Бино қуришга 6,0 гектарини қишлоқ хўжалигига мўлжаланмаган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича амалий ёрдам бериш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжаланган ернинг
6,0 гектарини қишлоқ хўжалигига мўлжаланмаган ерлар тоифасига ўтказилмаганлиги сабабли қиймати 50 млрд.сўмга тенг бўлган қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
|
"Мингбулоқ бройлер" фермер хўжалигига паррандачиликни йўлга қўйиш учун 20,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжаланган ерларни ажратиш бўйича Мингбулоқ туман ҳокимининг 06.08.2018 йил №1301-сонли қарори чиқарилган.
"Мингбулоқ бройлер" Ф/Х шу ажратилган ер майдонининг 6,0 га ер майдонида 4 та парранда боқиш биноси қурган лекин қурилиш қарори мавжуд эмас. Қарор чиқариш бевосита Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилиши сабабли қарор чиқарилмай қолиб кетган.
“Мингбулоқ бройлер” Ф/Хга қарашли ерларнинг 6,0 гектарини қишлоқ хўжалигига мўлжаланмаган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорини чиқариш. Натижада қиймати
50,0 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 70 нафар янги иш ўринлари яратилади. Бир йилда 2,0 млн дона парранда боқиш орқали 2 500 тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бюджетга қўшимча 2,0 млрд.сўм маблағ туширилишига эришилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |