Янги тарих


-§. Англия. Англиянинг иқтисодий ва сиѐсий ривожланиши. Англия


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/33
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1626955
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).

2-§. Англия. Англиянинг иқтисодий ва сиѐсий ривожланиши. Англия 
империализмининг мустамлакачилик хусусияти 
Англияда монополияларнинг ривожланиши. XIX асрнинг сўнгги ўн 
йилликларида Англия ўзининг жахондаги энг қудратли саноатлашган 
мамлакат сифатидаги мавқеини йўқота бошлади. 70-йилларда ѐш 
капиталистик мамлакатлар – Германия ва АқШ саноати Англия саноатидан 
ўзиб кетди. Англия саноати суст ривожланишининг сабабларидан бири унинг 
техник жихатдан қолоқлиги эди. Капиталистик ишлаб чиқариш бошқа 
мамлакатлардан олдинроқ бошланган Англияда эскирган асбоб-ускунали 
заводлар ва фабрикалар жуда кўп эди.
Англия капиталистлари ўз маблағларининг катта қисмини банкларга 
жойлаштирарди. 
Бу 
хам 
Англия 
саноатининг 
ривожланишини 
секинлаштирарди. Бироқ капиталистик мамлакатларнинг бирортасида хам 
банклар Англиядаги каби йирик маблағларга эга эмасди.
Англиядан капитал асосан унинг мустамлакаларига ва Европадан 
ташқаридаги бошқа мамлакатларга, айниқса АқШга ва Лотин Америкаси 
республикаларига экспорт қилинарди. Биринчи жахон уруши арафасида 
Франция ва Германия биргаликда қанча маблағни экспорт қилган бўлса, 
Англиядан шунча маблағ экспорт қилинди.
қишлоқ хўжалиги Англия иқтисодиѐтида кам ўрин эгалларди. Озиқ-
овқат махсулотлари ва хом ашѐнинг аксарият қисмини Англия бошқа 
мамлакатлардан, шу жумладан ўзининг кўп сонли мустамлакаларидан олиб 
келарди.
XIX аср охирида либераллар ва консерваторлар. Англияда сиѐсий 
тузум асосан XVII-XVIII асрларда ва XIX асрнинг биринчи ярмида 
шаклланган эди. XIX аср охири – XX аср бошларида у деярли ўзгармади: 
Англияда парламентар монархия амал қилишда давом этди. У хозирги кунда 
хам мавжуд.


40 
Англия ва Германия ўртасидаги рақобат. Антантанинг ташкил 
топиши. XIX асрнинг 90-йилларида Англия ва Германия ўртасидаги 
муносабатлар ѐмонлаша бошлади. Германия товарлари Англия товарлари 
билан рақобатлашиб, уларни бир қанча мамлакатларнин бозорларидан сиқиб 
чиқара бошлади. Германия Англиянинг мустамлакачилик жабхасидаги ва 
денгиздаги пешқадамлигига дахл этди. Германия империалистлари 
мустамлакалар ўз фойдасига қайта бўлинишига эриша бошладилар ва хатто 
жахонда хукмронликни қўлга киритишни мўлжалладилар.
Ўз томонидан Англия хам Германияга ўзининг энг хавфли душмани 
деб қараб, унга қарши урушга тайѐргарлик кўра бошлади. Германия катта 
харбий флот қураѐтгани туфайли, Англия хукумати ўз харбий-денгиз 
кучларини янада кучайтиришга киришди. Бундан ташқари, Англия Франция 
ва Россия билан яқинлашиш чораларини кўрди.
1904 йилда Антанта («келишув») деган ном билан машхур Англия-
Франция битими тузилди. Бу битим билан икки империалистик давлатнинг 
мустамлакалар борасидаги низолари тартибга солинди: Франция Англиянинг 
Мисрдаги хукмронлигини тан олди, бунинг эвазига Англия французлар 
Марокашни босиб олишига монелик қилмаслик мажбуриятини олди.
1907 йилда Англия-Россия битими имзоланди. Унга биноан Англия ва 
Россия Эрон ва Тибетдаги ўзаро низоларини хал қилдилар. Бунда Эрон 
Англия ва Россия ўртасида «таъсир сохалари»га бўлиб олинди: мамлакатнинг 
жанубий қисмида инглиз империалистлари, шимолий қисмида – рус 
империалистлари хукмронлик қиларди. Англия-Россия битими тузилиши 
натижасида уч томонлама Антантанинг ташкил топиш жараѐни якунланди. 
Англия Франция ва Россия билан тузган битимлар Германияга қарши урушга 
тайѐргарлик жараѐнида мухим босқич бўлди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling