Янги тарих


-мавзу. 1871 йил 18 мартдаги Пролетар инқилоби


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/33
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1626955
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).

2-мавзу. 1871 йил 18 мартдаги Пролетар инқилоби 
1871 йил 18 март Пролетар инқилоби ва унинг сабаблари. Миллий 
мажлис аввал Бордо шахрида иш олиб борди, сўнгра Версалга кўчиб келди. 
Бу ерда буржуазия Париж ишчилари ва миллий гвардияга қарши хужумга 
тайѐргарлик кўра бошлади. Миллий гвардия аъзоларининг маоши бекор 
қилинди. Демократик газеталар фаолияти тақиқланди. Инқилобчи арбоблар 
қамоққа олина бошланди. Хукумат қўшинларининг миллий гвардияни 
қуролсизлантиришга уриниши Париж ишчилари қўлга қурол олишига туртки 
берди. Бу 18 мартга ўтар кечаси юз берди.
1871 йил 18 март дунѐдаги биринчи пролетар инқилоби куни бўлди: 
тарихда биринчи марта буржуазия хокимияти ағдарилди. Бироқ бу фақат 
пойтахт чегарасида юз берди.
Хокимият Коммуна Кенгашига ўтиши. 26 мартда Париж Коммунаси 
Кенгашига сайлов ўтказилди. Умумий сайловда 85 киши сайланди. Буржуа 


35 
кварталларида сайланганлар (21 киши) инқилоб душманлари бўлиб чиқди ва 
тез орада Кенгашдан чиқарилди.
Коммунадаги сиѐсий оқимлар. Коммуна Кенгаши аъзоларининг 
кўпчилиги аниқ сиѐсий мўлжалга эга эмасди. Уларнинг аксарияти 
бланкистлар ва ноякобинчилар тарафдори эди. Коммунага Парижнинг икки 
округидан сайланган Бланки 18 март арафасида қамоққа олинди ва Кенгаш 
ишида иштирок эта олмади. Бироқ унинг тарафдорлари Коммунанинг энг 
фаол арбоблари эди.
18 март инқилобидан кейин хукумат хизматчиларининг бир қисми 
Версалга қочди, қолганлари эса янги хокимият учун ишлашдан бош тортди. 
Коммуна олдида янги давлат аппаратини тузиш вазифаси кўндаланг бўлди. 
Бу қисқа муддат ичида амалга оширилди. Халқ вакилларидан сайланган 
Коммуна Кенгаши давлат хокимиятининг олий органига айланди. Кенгаш 
қонунлар қабул қилди. Уларни амалга ошириш учун ўнта комиссия тузилди.
Коммунанинг ижтимоий-иқтисодий сиѐсати. Париж коммунаси атиги 
72 кун фаолият кўрсатди. Шу давр мобайнида у версалчиларга қарши қаттиқ 
кураш олиб борди. Эгалари Париждан қочиб кетган барча корхоналар 
ишчилар қўлига топширилди. Кенгашнинг Мехнат, саноат ва айирбошлаш 
бўйича комиссияси бу корхоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 
Эгаларининг қўлида қолган корхоналарда Коммуна ишларга тўланадиган хақ 
устидан назорат ўрнатди.
Черков давлатдан ажратилди. Коммуна уни моддий ѐрдамдан махрум 
этди. Мажбурий бепул таълим жорий этилди. Янги мактаблар очилди. 
Коммуна болалар боғчалари ва яслилар ташкил этиш режасини ишлаб чиқди.
Коммуна мағлубиятининг сабаблари. Нима учун Париж коммунаси 
ғалаба қозонмади? Бунга 1871 йилда Францияда хали шарт-шароит 
яратилмаган эди. Пролетариат хали кам сонли бўлиб, мамлакат ахолисининг 
кўпчилигини дехқонлар ва майда буржуазия ташкил этарди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling