Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар


-жадвал  Мамлакатда ялпи ички махсулот ва тижорат банклари кредит


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1250354
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2627-Текст статьи-6463-1-10-20200706

1-жадвал 
Мамлакатда ялпи ички махсулот ва тижорат банклари кредит 
қўйилмаларининг миқдори ва улуши 
Кўрсаткичлар 
2014 й 2015 й 2016 й 2017 й 2018 й 2019 й 


130 
Ялпи ички маҳсулот 
(трлн.сўм) 
177,1, 
210,1 
242,4 
302,5 
406,6 
511,8 
Кредит қўйилмалари 
(трлн.сўм) 
34,5 
42,7 
53,4 
110,6 
167,4 
211,5 
Ўзгариши
(фоизда) 
19,5 
20,3 
22,0 
36,6 
41,2 
41,3 
Манба: 
https://stat.uz/uz/
ва 
http://cbu.uz/oz
/ сайтлари маълумотлари 
асосида муаллиф томонидан тайёрланди. 
Шу ўринда, Ўзбекистонда, иқтисодиётнинг ривожланиши юзасидан 
амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қиладиган бўлсак. 2019 
йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 511,8 трлн. сўмни ташкил қилди [5] ва 
2018 йил билан қиёслаганда 25,8 фоиз ўсишга эришган. 2014-2019 йилларда, 
мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ва тижорат банклари кредитларининг 
ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган. Иқтисодиётнинг реал секторига 
йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 2019 йилда 
26,3 фоизга ошиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига 211,5 трлн. сўмга етди [6], 
кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси 41,3 фоизни ташкил этди. Бундан 
қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин, мамлакатимизда ҳақиқатан 
бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйиб, пулга талаб ошмоқда ва бу кредит билан 
таъминланиш даражаси ошиб бораётганлигидан далолат беради. Аммо 
кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси олдинги йилга нисбатан бор йўғи 0,1 
фоизга деярли ошмаганлиги бу мамлакатда реал секторга ажратилаётган 
кредитлар етарли даражада эмаслигини кўрсатиб турибди (1-жадвал). 
Ўзбекистонда охирги 10 йилликда кредитлар салмоғи 35 маротаба, банк 
активлари эса 23 маротабодан кўпроққа ошганлигини кузатиш мумкин. 
Хусусан, 2017-2019 йиллар мобайнида тижорат банклари активлари ва 
кредитларнинг ўсиш суръатлари юқори бўлган, айниқса 2017 йил октябрь 
ойида сезиларли даражада ошган. Бунинг асосий сабаби охирги йилларда банк 
тизимига алоқадор бўлган қатор меъёрий ҳужжатларни қабул қилинишидир. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги 
«Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3272-сонли қарори, 2017 йил 12 сентябрдаги 


131 
«Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини 
ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3270-сонли қарорлари 
банкларнинг молиявий кўрсаткичларини ошириш имконини берди. 
Ўзбекистонда пандемия натижасида вужудга келадиган глобал инқироз 
ҳолатларининг олдини олишда ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида 
асосий пойдевор бўлиб тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши 
ҳисобланади. Шу ўринда тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг 
ижтимоий жиҳатлари сиёсий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш
ишсизлик даражасини пасайтиришга хизмат қилиши, меҳнатга лаёқатли 
кишиларнинг иш билан банд бўлишдаридаги қулайлиги нуқтаи назаридан 
ўзига хос ўрин эгаллайди. 
Бу борада бугунги кунда ютуқлар билан биргаликда бир қатор 
муаммолар ҳам мавжуд: жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун амалга 
оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитларининг 
ажратилишидаги 
бюрократик 
тўсиқлар 
ҳамда 
маҳаллий 
ҳомият 
органларининг тадбиркорлик субъектлари билан етарли алоқа ўрнатмаганлиги 
ва бошқалар. 
Бизнинг фикримизча ҳозирги глобал инқироз ҳолатларининг 
Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш учун 
қуйидаги чора-тадбирларнинг бажалишига алоҳида эътибор қаратиш лозим: 
9. Ўзбекистон банк амалиётида инновацион онлайн кредитлаш 
хизматларини йўлга қўйиш зарур. 
Ривожланган давлатлар банк амалиётида кредитлаш амалиёти онлайн 
тарзда кенг қўлланилмоқда. Бу хизмат турини такомиллаштиришда интернет 
тезлиги ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг компьютер 
саводхонлигини ошириш лозим. Чунки, инновацион онлайн кредитлаш 
тадбиркорлик субъектларини кўп куч ва вақт сарфламасдан кредитлаш 
амалиётига бўлган талабини қондириш билан ифодалаш мумкин. 
10. 
Тижорат банклари кредит амалиётида хўжалик субъектлари 
фаолиятидаги сунъий кредит боқимандаликни юзага келтириш ҳолатларини 


132 
бартараф этиш мақсадида уларга «кредит таътили» беришни йўлга қўйиш 
зарур. 
Фикримизча, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 
ажратиладиган кредитларни асосий қарз ва фоизларини қайтариш 
муддатларини, коронавирус пандемияси натижасида вужудга келган инқироз 
ҳолатидан чиқишлари учун, кредитларни қайтариш графигини ишлаб 
чиқариш давридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши, унинг келгусидага 
фаолиятининг ривожланишига далда бўлган бўлар эди. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling