Янги ўзбекистон тарақҚиётида хотин-қизларнинг бошқарув соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш усуллари


Download 41.84 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi41.84 Kb.
#1339405
Bog'liq
2 5451774938555885115


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БОШҚАРУВ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ”
мавзусидаги Республика масофавий, илмий-амалий конференцияси
АХБОРОТ ХАТИ
2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2023-йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида кўзланган мақсад вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистон Рэспубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Қарши ҳудудий филиали, Ўзбэкистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят бўлими ва “Олима аёллар” уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорликда 2023-йил 28-апрель куни “Янги Ўзбекистон тараққиётида хотин-қизларнинг бошқарув соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш усуллари” мавзусидаги Республика масофавий, илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Анжуманга олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, бошқарув соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, МТТ раҳбар-ходимлари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Конференция йўналишлари:
1. Ўзбэкистонда бошқарув соҳасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор тажрибаларини такомиллаштириш, тарғиб қилиш усуллари.
2. Янги Ўзбэкистонда янги ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг таълим-тарбия тизимидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривошлантириш мэханизмлари.
3. Янги Ўзбэкистон тараққиётида иқтисодиётнинг турли соҳаларида олима аёлларнинг илмий салоҳиятидан фойдаланишга инноватцион ёндашувлар.
4. Жамиятда маънавий тараққиётни таъминлаш ва оила институтини мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш.
Конференциянинг расмий тиллари: ўзбэк, қорақалпоқ, рус ва инглиз.
Барча конференция иштирокчиларига сертификат берилади.
Конференцияда иштирок этишни хоҳловчилар 3-5 саҳифа ҳажмдаги ва пухта таҳрирланган матэриалларини 2023-йилнинг 15-апрелига қадар 99891-469-18-60 Явкочдиева Д. ёки 99890-720-45-88 Шаниязова Д. телефон рақамидаги телеграм мессенжирига электрон кўринишда тақдим этишлари лозим (битта муаллифдан 3 тадан ортиқ мақола қабул қилинмайди).
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 форматдаги қоғозга, ҳамма томонидан яъни, юқоридан, пастдан, чапдан ва ўнгдан 2 см жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интэрвалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS WORD дастурида, Тimes New Roman шрифтида, 14 кeгeл катталигида бўлиши ва 8 бeтдан ошмаслиги лозим.
- илмий мақолалар конфереция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.
Муддатидан кечиктириб топширилган ёки талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Шунинг учун мақолалардаги грамматик ва имловий хатолар учун муаллифлар жавобгардирлар.
Мурожаат учун ташкилий қўмита: Ўзбекистон Республикаси,Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Олимлар кўчаси, 2-уй.
Явкочдиева Дилафруз Эгамқуловна тел: 998 91 469 18 60
Шаниязова Дилафруз Собировна тел: 998 90 720 45 88


Мақолаларни юқоридаги телефон рақамларнинг телеграмига жўнатиш мумкин.
Download 41.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling