Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев ва фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг раиси Ш.Турдалиевлар Пайариқ тиббиёт коллежида талаба ёшлар ва ўқитувчилари билан “Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида учрашув ўтказди
Суд раислари дастлаб талаба ёшларга, “Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида ҳалқимизнинг демократия ғояларига, ижтимоий адолат, эркинлик ва тенглик каби қадриятларга содиқлиги ифода этилганлиги жоиз эмаслигини, бунда инсон қадри улуғланганлигини тушунтириб ўтди.
Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида, етук олимлар, жамоатчилик, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда ҳар томонлама таҳлил қилиниб, маромига етказилганлигини таъкидлади.
Конституциявий қонун лойиҳаси 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан, шу жумладан, лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги юзасидан экспертизалардан ўтказилганлигини маълум қилди. Халқаро экспертлар ҳам лойиҳа халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этганлигини эътироф этганлигини талаба ёшларга тушунтириб ўтди.
Янгиланаётган Конституция юзасидан конституциявий қонун лойиҳаси бўйича талаба ёшларга тушунтириш ишлари олиб борган суд раисларига Пайариқ тиббиёт коллежи маъмурияти томонидан чуқур миннатдорчилик билдирилди.
Суд раиси Б.Жураев
Do'stlaringiz bilan baham: |