Янги ўзбекистоннинг 2022 2026 йилларга мўлжалланган тарақҚиёт стратегиясида учинчи ренессанс шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий асослари


Download 63.51 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi63.51 Kb.
#1596892
Bog'liq
Э.Б.Ж.Ж


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2022 - 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
ТерДУ профессори, Фалсафа фанлари доктори Эркин Бобомуродов
ТерДПИ магистранти Жовлиев Жўрабек
Аннотация:
Янги ўзбекистоннинг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида учинчи ренессанс шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий асослари очиб берилган. Ҳозирги даврдаги жадал тараққиёт тенденциялари мамлакатимизни учинчи ренессанс шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Аннотация:
В стратегии развития нового Узбекистана на 2022-2026 годы раскрываются социально-экономические основы формирования третьего ренессанса. Современные тенденции стремительного развития являются важным фактором формирования третьего ренессанса нашей страны.
Abstract:
The development strategy of the new Uzbekistan for 2022-2026 reveals the socio-economic foundations for the formation of the third renaissance. Modern trends of rapid development are an important factor in the formation of the third renaissance of our country.

Калит сўзлар: Янги ўзбекистон, 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси, учинчи ренессанс, шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий.


Ключевые слова: Новый Узбекистан, стратегия развития на 2022-2026 годы, третий ренессанс, формирование, социально-экономический.
Key words: New Uzbekistan, development strategy for 2022-2026, period of the third revival, formation, socio-economic.

Бугунги кунда мамлакатимиз мустақиллигининг янги босқичга кўтарилганини, тараққиётида улкан ўзгариш ва жадаллашув юзага келганини кўриб турибмиз. Шундай пайтда ёшлар тарбияси масаласи ҳам эътибордан четда турмайди, аксинча, катта рағбат касб этади. Чунки ҳар жабҳада катта куч бўлиб майдонга чиқувчи, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, мустақил ва янгича фикрлайдиган, Ватанимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган навқирон ёшлар давлатимизнинг, халқимизнинг таянчи ва суянчидир. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.


«Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.» [1] янги таҳрирдаги конституциямизда келтириб ўтилган.
Шу сабабли истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга долзарб вазифа сифатида қаралди ва бугунги кунда ҳам шу даражада аҳамият қаратилмоқда. Бу вазифанинг долзарблигини Президент Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларида ҳам яққол ҳис этамиз: “Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшайдиган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди” [2]
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмокда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астраномия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин, деб дадил айта оламиз.
Мамлакатимизни 2017 Юртимиз тараққиётида Ҳаракатлар стратегияси муҳим аҳамият касб этган ва этади. Ўтган 5 йил мобайнида юртимизда улкан иқтисодий, ижтимоий, маданий масалалар ўз ечимини топганлигига биз ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлдик ва шу ўзгаришларда фаол иштирок этдик. Муҳтарам Президентмиз томонидан тўғри танланган сиёсат натижасида биз бугун Ўзбекистонни янги бир кўринишда яъни “Янги Ўзбекистон” номи, шиори остида кўряпмиз. Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми сифатида янги Тараққиёт стратегиясини бошладик.
— 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Ҳозирги даврдаги жадал тараққиёт тенденциялари мамлакатимизни саноат асосида ривожлантиришда шахс салоҳияти, маънавий – интеллектуал омил ривожига устувор аҳамият қаратишни долзарб масалага айлантирди. Ватанимизнинг барқарор тараққиёти учун мавжуд интеллектуал салоҳиятни самарали ишга солиш, мутахассисларнинг ўз фаолиятига онгли ёндашувини шакллантириш, уларнинг шахсий масъулият ва ташаббускорлик фазилатларини кучайтириш катта аҳамиятга эгадир. Инсоннинг шахсий масъулияти ташаббускорлик ҳамда фидойилик фазилатлари эса Ватанни чин дилдан севишдан, ватанпарварликдан куч олади. Ватанпарварликни ҳаракатлантирувчи куч эса одамларнинг маънавий дунёси, интеллектуал салоҳияти, китоб мутолааси уларнинг ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутиши билан ўлчанади, шунинг учун ҳам Президентимиз китоб мутолаасини ривожлантириш талабини масаласини давлат миқёси даражасига кўтарди, улуғ аждодларимизнинг эзгу ғоялари, ўгитлари, битиклари асосида таълим ва тарбия соҳасидаги туб ислоҳотларни юксак босқичга олиб чиқиш, юрт келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган янги авлодни вояга етказиш бўйича ишларни изчил давом эттириш лозимлигини доимо уқтириб келмоқда.
Ёшларнинг жамиятдаги иқтисодий, сиёсий, маданий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида фаол қатнашувини рағбатлантириш, уларнинг маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-назарий салоҳиятларини ўстириш учун зарур шароитлар яратиб бериш учун, мустақилликка эришиб, ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштираётган Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий руҳияти шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганиш, тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Миллий ғоя, биринчи навбатда, ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш,уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур[3].
Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида:
Тараққиёт стратегияси ҳам ўз номи билан ватанимиз равнақига муносиб кўмакдош бўлади деган ишончдамиз
Фойдаланилган адабиётлар:
1. https://lex.uz/docs/6445145
2. Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т.: “Ўзбекистон” HMUY, 2017.I ТОМ.
3. “Келажак ёшлар қўлида”. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов асарларидаги Баркамол авлодни тарбиялашга оид ҳикматли фикрлар мажмуаси. Т.: “Ўзбекистон”, 2010, 35-бет.
Download 63.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling