Янгиариқ туман “Yangiariq tex” мчж рахбари Б. Режаповга Огохлантириш хати


Download 19.48 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi19.48 Kb.
#1157777
Bog'liq
Огохлантириш хати Амру Даврон ф х


Янгиариқ туман “Yangiariq tex” МЧЖ
рахбари Б.Режаповга


Огохлантириш хати

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг “Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 9-октябрдаги ПФ-5199-сонли фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017-йил 10-октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор хамда 2018-йил 26-апрел кунги ПҚ-3680-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида.


Янгиариқ туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши сизга шуни ёзиб маълум қиладики, туманда пахта-ғалла йўналишида фаолият юритаётган “Амру Даврон” фермер хўжалиги ва “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ томонидан 2022 йил 16-мартда №47-сонли Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига асосан белгилаб қўйилган пахта хом ашёсини режадан ортиғи билан ўз муддатида топширган.
Шартноманинг 4.4-бандида “Буюртмачи” томонидан “Хўжаликнинг”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний хисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоиз миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсининг “Буюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилади деб кўрсатилган.
Бугунги кунга қадар “Амру Даврон” фермер хўжалиги томонидан “YANGI ARIQ TEX” МЧЖга 2022 йил хосили учун топширилган пахта хом ашёсидан 2022 йил 31 декабр холатига жами 790 272 177(етти юз тўқсон минг икки юз етмиш икки минг бир юз етмиш етти) сўм олғидорлиги мавжуд бўлиб бугунги кунга қадар “Амру Даврон” фермер хўжалигига тўланмасдан келаётганлигига асосланиб.
Мазкур шартноманинг 5.4 бандида белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган(юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси хақини тўлашдан асосиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди.
Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пения тўлайди деб кўрсатиб ўтилган.


2.1 бандида шартноманинг 1.1-бандида белгиланган мажбуриятдаги I сортга нисбатан ортиқча топширилган хар бир тонна топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 15 фоиз, мажбуриятдаги II сортга нитсбатан ортиқча топширилган хар бир тонна пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдорида устама тўлашни “Буюртмачи”дан талаб қилиши хақида кўрсатиб ўтилган ва “Амру Даврон” фермер хўжалиги томонидан I сортга нисбатан ортиқча 26 тонна 174 кг (26 174*15%=39 359 152 сўм) ва II сортга нитсбатан ортиқча 5 тонна 294 кг (5 294*10%=4 851 421 сўм) жами 44 210 573(қириқ тўрт миллион икки юз ўн минг беш юз етмиш уч сўм қўшимча маблағлар фермер хўжалигига хозирги вақтга қадар тўланмасдан келаётганлиги аниқланди.
Юқорида кўрсатилган шартнома бандларига асосланиб сиздан “Амру Даврон” фермер хўжалигига 790 272 177(етти юз тўқсон минг икки юз етмиш икки минг бир юз етмиш етти) сўм пул маблағларини хамда шартномани 5.4 бандини қуллаб белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган(юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси хақини тўлашдан асосиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида 790 272 177(етти юз тўқсон минг икки юз етмиш икки минг бир юз етмиш етти) сўм жарима ва жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пения хамда 2.1 бандига муофиқ белгиланган пулларини 3 банк иш куни ичида “Амру Даврон” фермер хўжали ҳисоб рақамига ўтказиб беришингизни, акс холда юқорида кўрсатиб ўтилган пул маблағларини ундириб олиш учун иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қиламиз. Бундан ташқари Ўзбекистон Фуқаролик кодексида, “Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғриси”даги қарорга асосан молиявий жарима қўллаш тўғрисида хам мурожаат қилишимиз хақида огохлантирамиз.
Амру Даврон” фермер хўжалиги рахбари: М.Қурёзов
Download 19.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling