Янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ва маҳаллани ҳамда хонадонларни ўрганиш тартиби


Тайёрланаётган таҳлилий маълумотларда қуйидагилар ҳам эътиборга олинади


Download 23.48 Kb.
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi23.48 Kb.
#1181534
1   2   3
Bog'liq
- Маҳалла

Тайёрланаётган таҳлилий маълумотларда қуйидагилар ҳам эътиборга олинади:
-Маҳаллада жойлашган хонадонларда ичимлик суви таъминоти (марказлаштирилган ёки маҳаллий қудуқ), канализация тизимининг (марказлаштирилган ёки маҳаллий ўра) мавжудлиги;
-Уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати, улар чиқиндиларини тозалаш, йиғиш ва кўмиш ишларининг олиб борилиши;
-Уй ҳайвонларининг ветеринария кўригидан ўтказилганлиги ва юқумли касалликларга қарши эмланганлиги.
8.Суҳбат давомида мутахассислар маҳалла фаолларига юқорида қайд этилган ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, мазкур касалликларга хос клиник белгилар, даволаш усуллари ва амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар бўйича мутахассислар тушунтириш беради ва ўзлари билан олиб борилган тарқатма материалларни тарқатади (Илова 2).
9.Ўтказилган учрашувлар ва суҳбатлар якунида ушбу маҳаллада келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар, муддатлари, масъуллар кўрсатилган ҳолда йиғилиш баёни тайёрланади ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман/шаҳар бўлими бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда бир нусхаси маҳалла раисига тақдим этилади.
10.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман/шаҳар бўлими бошлиқлари томонидан мунтазам равишда мазкур тадбирларда фаоллик ва уюшқоқлик кўрсатган маҳалла раислари ва бошқа масъулларни рағбатлантиришни сўраб шаҳар/туман ҳокимларига таклифлар киритиб борилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари бир ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5 санасидан кечикмасдан) умумлаштирилган маълумотларни (учрашув ва суҳбатлар жараёни этган фотосуратлар илова қилинган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тақдим қилинади.

Илова 1



Маҳаллаларда ўтказиладиган учрашув ва суҳбатларнинг кун тартиби

Download 23.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling