Янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ва маҳаллани ҳамда хонадонларни ўрганиш тартиби


Download 23.48 Kb.
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi23.48 Kb.
#1181534
  1   2   3
Bog'liq
- Маҳалла


Янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ва маҳаллани ҳамда хонадонларни ўрганиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, маҳаллалардаги аҳоли хонадонлари орасталигини таъминлаш, юқумли касалликларни олдини олиш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этишда инсонлар фаоллигини ошириш бўйича маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказиб, таклифлар бериб боришни йўлга қўйиш;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2021 йил 15 мартдаги 27-сон буйруғи ижросини таъминлаш бўйича тизимда фаолият юритаётган мутахассисларнинг масъулиятини ошириш.
Юқоридаги вазифаларни қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
1.Ҳудуддаги мавжуд маҳаллаларнинг рўйхати тузилади, маҳаллалар сонидан ҳамда катта-кичиклигидан келиб чиқиб уларни ўрганиш режа жадвали ишлаб чиқилади ва туман бош врачи томонидан тасдиқланади.
2.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман/шаҳар бўлими бошлиқлари томонидан тасдиқланган режанинг бир нусхаси туман/шаҳар ҳокимлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман/шаҳар бўлимлари мутасаддиларига тақдим этилади.
3.Маҳаллада ўтказиладиган муҳокамаларда қуйидагилар иштирок этишлари лозим:
-Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман/шаҳар бўлими бошлиқлари (шарт);
-Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман/шаҳар бўлимлари мутахассислари;
-Маҳалла раислари ва фаоллари;
-Маҳалладаги мавжуд таълим муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича масъуллар (мактаб, лицей, колледж, техникум ва бошқалар);
-Маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари;
-Ички ишлар вазирлиги Профилактика инспекторлари;
-Ветеринария (врач ёки фельдшер) соҳаси мутахассиси;
-Хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчилар;
-Маҳалладаги мавжуд ҚВП, ОП, МКТП, уларнинг филиаллари ва бошқа бирламчи тиббиёт бўғини муассасалари раҳбарлари ва бошқалар.
4.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман/шаҳар бўлими раҳбари, тасдиқланган режага мувофиқ, йиғилиш ўтказилишидан бир хафта муддат олдин маҳалла раисига хабарнома юборади ва унда йиғилиш санаси маълум қилиниб, уни ўтказиш жойини тайёрлаш (иштирокчилар сонидан келиб чиққан ҳолда, маҳалла идораси, мактаб, лицей, колледж ва бошқа бинолардан фойдаланиш мумкин), даҳлдор ташкилотлар вакилларининг иштирокини таъминлаш масалаларида тайёргалик кўриш вазифаси юклатилади ва бу ҳақда туман/шаҳар ҳокимликлари мутасаддиларини хабардор қилиб, улардан ушбу учрашувларни уюшқоқлик ва самарали ўтказилишида ёрдам бериш сўралади.
5.Маҳаллаларда учрашувларни ўтказиш кун тартиби иловада кўрсатилган масалалардан иборат бўлмоғи керак (Илова 1).
6.Маҳаллани ўрганиш ва муҳокамаларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи, эпидемиология, санитария-гигиена, паразитология ва дезинфекция бўлимининг мудирлари иштирок этади.
7.Маҳаллада ўтказиладиган учрашувдан аввал, ташриф (ўрганиш) режалаштирилаётган маҳалла ҳудудида кейинги 5 йил давомида қайд этилган юқумли ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлар тишлаши сабабли мурожаат қилганлар, гуруҳли касалланишлар, овқатдан заҳаранишлар, шу жумладан ботулизм, бруцеллёз, қўтир, сил каби касалликлар билан касалланиш ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлили тайёрланади.

Download 23.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling