Янгиқўрғон туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 54 –умумий ўрта таълим мактабида йиллик бўйича ўтказилган йиғилишининг


Download 28.28 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi28.28 Kb.
#1441969
Bog'liq
130 га баённома


Янгиқўрғон туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 54 –умумий ўрта таълим мактабида йиллик бўйича ўтказилган йиғилишининг

БАЁНИ № 2014 йил


Йиғилиш раиси: Ш.Эрназаров
Йиғилишга қатнашдилар: 34 нафар ўқитувчилар, кенгаш аъзолари

КУН ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий- маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликни олдини олиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги 1998 йил 26-мартдаги 130- сонли қарори


ижроси тўғрисида

Сўз олди: Маънавий, маърифий, тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Ў.Юсупова. У йиғилишни очди ва кун тарбидаги масала билан таништирди.


У ўз сўзида хуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий маънавий муҳитни янада яхшилаш, диний ақидапарастликни олдини олиш бўйича тадбирлар Дастури” тўғрисида, халқимиз табиатига тамомила ёд бўлган диний экстремизм, хурофий қарашлардан халос бўлишига қаратилган, диний ва дунёвий билимлар нисбатини оқилона белгилашда йўналтириган тадбирларнинг аҳамияти, мамлакатимизда дин ва виждон эркинлиги борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларининг моҳиятини таъсирчан шаклларда тарғиб этиш, лоқайдлик, бепарволик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг ёмон оқибатларга олиб келишини ўқувчилар онгига сингдириш, ўқувчиларни Ватан тараққиёти истиқболи учун фидоий этиб тарбиялаш,
уларнинг қалбида миллий ғоя,миллий мафкура ўз Ватанига меҳр садоқат туйғусини уйғотиш, халқнинг авлоди албатта буюк бўлиши,буюклик уларнинг қонида руҳимиз қатларида улуғ устозларнинг илмлари шижоатлари борлигига ишонтириш, бунинг учун ўқиб шулар асосида фикрлай олиши, мулоқотга кириш, ва бахслашишни ўрганиш,
дунёнинг халол неъматлари илм, ва яхши амаллари маърифат, диёнат умуминсоний хислари ўзимизда мужассамлантира олсаккина инсон деган улуғ номга муносиб бўлишини ўқувчи ёшларга тушунтириш, жамият учун зарарли хатти- харакатлар қилишларига имкон туғдирмаслик, вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, тарбиялаш, ўқитиш, қараш, гиёхвандликни олдини олдини олиш шароитлар яратиш вазифаси, хар бир синф рахбари шу қарор асосида жилд ташкил этиб бажариладиган вазифалар тадбир режасини тузиш ва унинг ижроси бўйича расмларга тушиб ўқувчиларга тушнтириш тарғибот ишларини олиб бориш тўғрисида гапириб сўзини тугатди ва сўзни директор Ш.юЭрназаровга берди.
Эшитилди: Мактаб директори Ш.Эрназаров У ўз сўзида ўқувчиларга диний ақидапарастлик, терроризм, экстремизм нималигини тўғри тушунтиришимиз,ўқувчилар мустақил фикрлай олишлари, тушунишлари кераклиги, бунинг учун кўпроқ тадбирлар, тушунтириш ишларини олиб боришимиз кераклиги, хужжатли фильмларни кўрсатиб, улардан тўғри хулоса чиқариш, тушуна билиш кераклиги, тарғибот ишларини олиб борилиши тўғрисида гапириб сўзини тугатди .

Юқоридаги фикр мулохазаларга асосан кенгаш йиғилиш


Қарор қилади:
1.
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий- маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликни олдини олиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги 1998 йил 26-мартдаги 130- сонли қарори рахбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин
2. Барча синф раҳбарлари ва етакчиларга:
- 130- сонли қарор йиғма жилдини ташкил этиш ва тадбирлар режасини тузиш ва ижро этиш;
- эрталабки ўқувчилар йиғинида диний ақидапарастлик, терроризм, экстремизм нималигини тушунтириш;
- диний ақидапарастлик, терроризм, экстремизм тўғрисида хужжатли фильмларни кўрсатиш ва ўқувчилар фикрларини билиш ва сухбатлашиш ;
- ўқувчиларни Ватан тараққиёти истиқболи учун фидоий этиб тарбиялаш вазифалари зиммаларига юклатилсин.
3. Ушбу қарорнинг назоратини ММТИБДЎ Ў. Юсупова зиммасига юклатилсин.

40- умумий ўрта таълим мактаби директори: Ш.Эрназаров


Маънавий, маърифий, тарбиявий ишлари
бўйича директор ўринбосари: Ў.Юсупова
Download 28.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling