Yaratilgan sanasi: Mon, 5 Sep 2023 12: 18: 34 +0500 Page 1-savol
Download 106.98 Kb. Pdf ko'rish
|
Саволлар
Yaratilgan sanasi: Mon, 25 Sep 2023 12:18:34 +0500 Page 1 1-savol: Халқаро спорт миқёсидаги анъанага кўра, Унинг мақсадларидан бири қатнашувчиларни миллий маданият билан танишитириш. 2021 йили ижтимоий масофа сақлаш мажбурийлиги учун Унинг вақти одатдагидан чўзилиб кетди. Савол: Уни бош ҳарфлари бир хил бўлган икки сўз билан ёзиб беринг. Javob:Олимпиаданинг очилиши. Izoh: Изоҳ: Олимпиада ўтказиладиган ҳар бир мамлакат очилиш маросимида миллий ранг- барангликни намойиш этишга ҳаракат қилишади. Ўтган йили атлетлар парад вақтида ижтимоий масофа сақлаш учун алоҳида бўлиб юришгани учун очилиш маросимининг ташкилий қисми жуда чўзилиб кетган. Zachot: Аниқ жавоб Manba: База вопросов 2-savol: Википедиядаги маълумотларга кўра, ушбу университет Британиянинг Уэст-Мидлендс граафлиги, Ковентри шаҳрида жойлашган. Университетга 1965 йили асос солинган бўлиб, унинг номи Англиядаги шаҳар номидан олинган. Савол: ушбу университет номини эмас, балки “Шоҳ обод” қилган жойда туғилиб, 2001 йили ушбу университетни тамомлаган таниқли инсоннинг фамилиясини ёзиб беринг! Javob:Жавоб: Давлетов. Izoh: Изоҳ: Гап адлия вазири Русланбек Давлетов бакалавр даражасини олган Британиянинг Варвик университети ҳақида кетмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетов Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Шовот сўзи эса “Шоҳ обод” сўзларидан келиб чиққанлиги ҳақида версиялар мавжуд. Zachot: Қабул: Русланбек Давлетов. Manba: База вопросов 3-savol: Айтишларича, уларнинг сони битта ёки иккита бўлиши тўғрисида масала АҚШда ҳал қилинаётганда Вашингтон ва Жефферсон қарама-қарши томонларни эгаллашди. Масала кофе чашкаси устида ҳал бўлди. Вашингтон Жефферсондан у нима учун кофени тарелкага қуйиб ичаётганини сўраган. “Ўта қайноқ кофе совуши учун” деб жавоб берган. “Шунинг учун улар иккита бўлиши керак” деб хулоса беради Жефферсон. Шундан бери улар АҚШда иккита. Ўзбекистонда ҳам уларни сони иккита. Савол: Ўзбекистондаги улардан бирининг номини ёзиб беринг! Javob:Жавоб: Қонунчилик палатаси Izoh: Изоҳ: Гап Конгресс бир палаталими, ёки икки палаталими деган масала ҳақида кетаётган эди. Download 106.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling