Yaratilgan sanasi: Mon, 5 Sep 2023 12: 18: 34 +0500 Page 1-savol
Page 3 Manba: 1. Малашкина М.М. "Я познаю мир. Детская энц.: Криминалистика" — М.: "АСТ", 2000, стр. 12. 7-savol
Download 106.98 Kb. Pdf ko'rish
|
Саволлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Yaratilgan sanasi: Mon, 25 Sep 2023 12:18:34 +0500 Page 4 10-savol
Page 3
Manba: 1. Малашкина М.М. "Я познаю мир. Детская энц.: Криминалистика" — М.: "АСТ", 2000, стр. 12. 7-savol: Голландия бир транспорт турининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган сони бўйича дунёда етакчи ўринда туради. Амстердам шаҳридаги Waternet [Вотернэт] компанияси 1 йилда мингга яқин бу транспорт воситаларини сувдан чиқариб олар экан. Савол: Бу транспорт воситасини ёзиб беринг. Javob:Жавоб: Велосипед. Izoh: Изоҳ: Биламизки, Голландия аҳоли жон бошига тўғри келадиган велосипед бўйича 1-ўринда туради. Каналларга велосипеднинг тушиб кетиш ҳолатлари ҳам учраб турар экан. Zachot: - Manba: База вопросов 8-savol: 18 асрда армияга чақирувни ва солиқларни йиғишни осонлаштириш учун Уларни хонадон эшикларига ёзиб қўйиш кенг йўлга қўйилган. Лекин бу айрим фуқароларга ёқмаган, шу сабабли Уларни қириб ёки ўчириб ташлаш орқали ўз қаршиликларини билдиришган. Савол: У нима? Javob:Жавоб: Рақамлар. Izoh: Изоҳ: 18 асрда хонадонларни рақамлаш кенг йўлга қўйилган. Ҳукумат учун фуқароларни армия чақиришда ва солиқ мажбуриятларини ундиришда жудаям қўл келган. Бу эса фуқароларга ёқмаган. Zachot: - Manba: База вопросов 9-savol: Бир ёзувчи Унинг биринчи ва охирги тарафдорлари доим кулгили кўринади деб фикр билдирган. Коко Шанель эса Уни бирданига эмас, оз-оздан қабул қилиш керак деган. Савол: Сиз ҳам замондан ортда қолмаган ҳолда Уни бир сўзда ёзиб беринг. Javob:Жавоб: Мода. Izoh: - Zachot: - Manba: База вопросов Yaratilgan sanasi: Mon, 25 Sep 2023 12:18:34 +0500 Page 4 10-savol: Ҳуқуқшунос Фурқат Тожиевнинг маълум қилишича, ушбу чеклов яхшилаб ўйлаб кўриш учун эмас, балки аввалги даврда маълумот олишнинг оддий усулларидан фойдаланилгани сабабли ўрнатилган. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги замонда маълумот олишнинг осонлашгани сабабли бундай чекловга ҳожат йўқ. Яқинда ушбу чекловни бекор қилиш бўйича бир идоранинг ташаббуси бошқа бир идора томонидан рад этилди. Савол: Сиз бизга ушбу чекловга қайси жараёнда дуч келинишини ёзиб беринг. Javob:Жавоб: Никоҳдан ўтишда. Izoh: Изоҳ: Гап никоҳдан ўтиш учун ариза бергандан сўнг, никоҳни расмийлаштиришга бир ойдан кейин йўл қўйилиши ҳақида эди. Фурқат Тожиевга кўра, бир ойлик чеклов ариза берганларнинг бошқа никоҳи борми-йўқми шуни текшириш учун ФҲДЁга керак бўлган. Бу учун республикадаги ҳамма ФҲДЁ органларига хат чиқариб, бир ой давомида жавоби кутилган. Унинг қўшимча қилишича, ҳозир буни махсус тизим орқали 5 дақиқада билса бўлади. Zachot: - Manba: Муаллиф 11-savol: Ўтган асрнинг охирида Нью-Джерси штатида бир жиноятчилар гуруҳи пайдо бўлган эди. Уларни одамлар орасидан осон ажратиб олиш мумкин бўлган, яъни шимининг ўнг почаси чапига нисбатан калтароқ бўлган. Савол: Ушбу жиноятчилар асосан нима ўғирлашган? Javob:Жавоб: Велосипед ўғрилари. Izoh: Изоҳ: Жиноятчилар ўғирланган велосипеднинг занжири шимини ўраб кетмаслиги учун ўнг почасини шимариб ёки қирқиб олишган. Zachot: - Manba: База вопросов 12-savol: Абалон деб номланган стол ўйини бўлиб, унда турли рангдаги шарлар мавжуд. Ўйин қоидаси бўйича бу шарлар бир-бирини ўйин майдонидан чиқариб юбориши керак. Ушбу ўйин ҳақида гапирилганда Японияликларнинг бир спорт тури ҳам эсга олинади. Савол: Ушбу спорт турини ёзиб беринг. Javob:Жавоб: Сумо. Izoh: Изоҳ: Сумода ҳам спортчилар бир-бирларини майдондан чиқариб юборишлари керак. Абалон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling