Иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва табиий экотизимларни асраш - Қишлоқ хўжалиги соҳасида:
- таназзулга учраган яйловларни тиклаш ва яйловларни барқарор бошқариш механизмларини жорий этиш;
- органик қишлоқ хўжалиги услубларини жорий этиш;
- ҳайдаладиган ер майдонлари юзасининг доимий қопланиб туришини таъминлаш мақсадида экинларни такрор экиш;
- экинларни диверсификация қилиш (кўп йиллик дарахтлар ва кўп йиллик ўтлар экилишини кенгайтириш);
- ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймат занжирини яратиш;
- чорвачиликнинг органик чиқиндиларини тўғри сақлаш/қайта ишлаш;
- сув манбаларининг қишлоқ хўжалиги чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олиш;
- шўрланиш, қурғоқчилик ва бошқа хавфли ҳодисалар ва хатарларга бардошли юқори маҳсулдор чорва мол ва ўсимлик турлари (навлари)ни етиштириш, маҳаллий чорва турлари ва ўсимлик навлари генофондини, шунингдек, маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари генофондини сақлаш.
https://www.youtube.com/watch?v=e3aDoUKPs-s - Иқтисодий тадқиқотлар маркази мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз автомобиль транспорти операторлари томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматлари таннархи таркиби ривожланган мамлакатларнинг ўхшаш кўрсаткичаридан жуда фарқ қилар экан. Айниқса, таннарх таркибида ёнилғи, амортизация харажатлари, солиқ ва йиғимлар улуши бир неча маротаба юқори бўлиб, рағбатлантиришнинг энг самарали воситаси ҳисобланувчи ҳайдовчилар иш ҳақи улуши 3 баробардан ҳам камроқ экан. Қуйидаги жадвал маълумотларига кўра, ташиш харажатларининг асосий моддалари транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи мойлаш материаллари ҳисобига тўғри келади. Республика ҳудудий автомобиль транспорти бирлашмаларида ишлатилаётган транспорт воситаларининг эскириш даражаси уларнинг автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бозоридаги рақобатга бардош бера олмаслигининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |