“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси
Германияда тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги ва энергия истеъмолининг мақсадли кўрсаткичлари252
Download 368.83 Kb.
|
Diyorbek21 (2)
Германияда тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги ва энергия истеъмолининг мақсадли кўрсаткичлари252
Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш COVID-19 пандемия инқирозига қарши кураш дастурларининг устувор йўналиши сифатида баҳоланмоқда. Германия Иқтисодиёт ва энергетика, Атроф-муҳит, табиатни муҳофазалаш ва ядро хавфсизлиги каби вазирликлари мутахассислари “иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари иқлим ўзгаришларининг олдини олишга кўмаклашиши зарур. Иқтисодий ва иқлим сиёсати ўзаро боғлиқ бўлиши” зарурлигини таъкидлашмоқда253. 252 Ўша манба 253 https://www.ey.com/de_de/decarbonization/die-wirtschaft-braucht-gruene-foerderpolitik Германия ҳукуматининг 2020 йил июн ойида қабул қилган пандемия инқирозига қарши кураш дастурида “яшил ўсиш”ни таъминлаш масаласи марказий ўрин эгаллайди. Пандемия инқирозига қарши кураш дастурининг умумий қиймати 130 млрд. еврони ташкил этгани ҳолда иқлим ўзгаришлари ва энергетика сиёсати учун 50 млрд. евро миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилган: Германияни водород ишлаб чиқариш соҳасида етакчи мамлакатга айлантириш стратегияси (9 млрд. евро); тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш соҳаларини кенгайтириш, денгизда шамолдан энергия олиш миқдорини ошириш; қувватлаш станциялари инфратузилмасини ривожлантириш ва аккумляторлар ишлаб чиқариш (2,5 млрд. евро); биноларни қайта таъмирлаш дастурлари (2 млрд. евро); автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун инвестициялар (2 млрд. евро); илмий- тадқиқот ва тажриба констукторлик ишларини молиялаштириш (1 млрд. евро); энергетика тизими секторини рақамлаштириш ва ўзаро боғлиқлигини кучайтириш билан боғлиқ тадқиқотларни кенгайтириш (0,3 млрд. евро). Германия “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва “яшил ўсиш”ни таъминлашда аниқ амалий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этаётган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. Download 368.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling