“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси


-расм. Германиянинг иқлим ўзгаришлари дастури - 2030


Download 368.83 Kb.
bet7/8
Sana15.11.2023
Hajmi368.83 Kb.
#1774419
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Diyorbek21 (2)

8.4.4-расм. Германиянинг иқлим ўзгаришлари дастури - 2030


Германия иқлим дастурига мувофиқ 2030 йилда иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини 1990 йилга нисбатан 55,0%, 2050 йилда эса 80-95%га қадар қисқартириш режалаштирилган. Мамлакатда 2019 йилда иссиқхона газлари эмиссияси миқдори 1990 йил даражасига нисбатан 35,7%ни ташкил этди. Европа 2020 дастурига мувофиқ ушбу кўрсаткич 40%ни ташкил этиши режалаштирилган эди (9.4.3-жадвал).


Германияда иссиқхона газлари эмиссияси жадал суръатларда қисқариб бормоқда. Германиянинг Фраунгофер номидаги Қуёш энергетикаси тизимлари институти (ISE) маълумотларига кўра, 2019 йилда қўнғир кўмир ёқиш ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдори 2018 йилга нисбатан 22,3%га, тош кўмир ёрдамида ишлаб чиқариладиган электрэнергия миқдори эса 32,8%га қисқарган. Мутахассислар кескин қисқариш сабабларини шамол энергияси ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдорининг сезиларли даражада ўсиши ҳамда атмосферага чиқарилаётган ҳар бир тонна CО2 учун


248 https://www.cleanenergywire.org/factsheets/germanys-climate-action-programme-2030
талаб қилинадиган сертификат нархининг қимматлашиб бораётганлиги билан изоҳлашмоқда. Бир тонна CО2 учун сертификатнинг ўртача нархи 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 15,8 евродан 24,8 еврогача ошган. Биржада тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган электрэнергия билан CО2 нархи ўртасидаги фарқнинг қисқариши электрэнергия ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни самарасиз қилиб қўймоқда249.
8.4.2-жадвал

Германия иқтисодиёти тармоқларида иссиқхона газлари эмиссиясининг ҳолати ва мақсадли кўрсаткичлари250





2019 й. (1990 йилга
нисбатан фоизда)

2030 й. (1990 йилга
нисбатан фоизда)

Энергетика

45,5

62,5

Қурилиш

41,9

66,7

Транспорт

0,6

42,1

Саноат

33,8

50,7

Қишлоқ хўжалиги

24,4

35,6

Бошқалар

76,3

86,8

Жами

35,7

56,6

Шунингдек, Германия транспорт ва қурилишда углеродга нарх белгилаш миллий тизимини жорий этган ва у Европа иссиқхона газлари савдоси тизими (ETS)га тааллуқли эмас. Углерод солиғи 2021 йилдан бошлаб бир тонна СО2 учун 10 евро миқдорида белгиланади ва кейинги йилларда унинг нархи ошиб боради: 2022 йилда – 20 евро, 2023 йилда – 25 евро, 2024 йилда – 30 евро, 2025 йилда 35 евро бўлиши кутилмоқда.


Ёқилғи ва мотор ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи чакана савдогарлар ушбу квоталарни сотиб олишлари зарур. Натижада мамлакатда квоталар савдоси ва аукционларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Агар Германия ЕИ меъёрий ҳужжатларида белгилаб қўйилган иссиқхона газлари миқдоридан ортиқча эмиссияга йўл қўйса, унда ортиқча эмиссия учун квоталарни хориждан харид қилишга тўғри келади. Иссиқхона газлари эмиссияси бюджети 2026 йилга қадар белгилаб қўйилган ва 2050 йилга қадар Париж битимига мувофиқ ҳар йили камайтириб борилади. Аукционларда углерод нархи бозор механизмлари асосида шаклланади ва бир тонна СО2 учун 35-60 евро атрофида нарх белгиланади251.
Германия иқлим дастурида энергетика соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳим ўрин тутади. Мазкур концепция экологик хавфсиз, ишончли ва арзон энергия билан таъминлаш тамойилларига таянади. Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш концепциянинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Энергетика концепцияси электрэнергия, иссиқлик энергияси ва
249 https://www.ise.fraunhofer.de/de/presse-und-medien/news/2019/oeffentliche-nettostromerzeugung-in- deutschland-2019.html?utm_source=mailing&utm_campaign=2020-news-01-de
250 https://www.cleanenergywire.org/factsheets/germanys-greenhouse-gas-emissions-and-climate-targets
251 Ўша манба
транспорт соҳаларида 100 дан ортиқ аниқ чора-тадбирларни амалиётга жорий этишни назарда тутади.
Концепцияга мувофиқ Германияда тикланадиган энергия улушини пировард энергия истеъмоли таркибида 2030-2050 йилларда 30,0%дан 60,0%га, энергия қувватлари таркибида эса 65,%дан 80,0%га етказиш режалаштирилган. Бирламчи энергия истеъмолини 2030 йилда 2008 йилга нисбатан 30,0%дан 50%гача қисқартириш, энергия ишлаб чиқариш соҳасида унумдорликни 2,1 мартага ошириш, иқтисодиётда истеъмол қилинаётган жами электрэнергия миқдорини 25,0%га ошириш вазифаси қўйилган. Шунингдек, қурилишда бирламчи энергияга бўлган талабни 2050 йилда 2008 йилга нисбатан 80,0%га, транспортда эса 2005 йилга нисбатан 40,0%га пасайтириш кўзда тутилган (8.4.3-расм).
8.4.3-жадвал

Download 368.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling