Yirik bloklardan qurilgan binolar. Zilzilaviy hududlarda turar-joy va jamoat binolarini loyihalash
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
3- маъруза -Йирик блокли бинолар
•Yirik blokli devorlarning klassifikatsiyasi. •Yirik blokli devorlarning konstruktiv yechimlari. 3-MA’RUZA YIRIK BLOKLARDAN QURILGAN BINOLAR. ZILZILAVIY HUDUDLARDA TURAR-JOY VA JAMOAT BINOLARINI LOYIHALASH •Devorlarning me'moriy- konstruktiv elementlari. Майда элементлардан қуриладиган бинолар қурилишда механизациялаш ва автоматлаштиришни кенг кўламда қўллашга имкон бермайди. Қурилиш ишла чиқаришни юқори даражада индустриаллаштиришнинг асосий йўлларидан бири, бинони йирик блоклардан лойиҳалаштириш ва қуришдир. Йирик блоклардан ва ғиштдан қурилган биноларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини солиштириш шуни кўрсатадики, йирик блокли бино қурилишига вақт 15%, меҳнат сарфи эса 20% кам кетар экан. Деворлари оғирлиги 0,3 тоннадан 3,0 тоннагача бўлган яхлит ѐки ичи ковак йирик тошлардан қурилган бинолар йирик блокли бинолар деб аталади. Бундай биноларда ҳамма конструктив элементлар йирик элементлардан иборат бўлади. Блоклар енгил бетон (керамзибетон, шлакбетон, ғовакбетон)лардан хамда маҳаллий материаллардан (чиғаноқтош, туф) тайѐрланади. Йирик блоклар ғиштларфдан ҳам қилинади. Блокларнинг шакли асосан тўғри бурчакли параллелопипеддан иборат бўлади. Бўйлама ички ва ташқи кўтарувчи деворли констурктив схема йирик блокли биноларнинг оптимал варианти бўлиб ҳисобланади. Бундай схемада бир хил йирик ўлчамли темир-бетон тўшамалар кўндаланг ҳолда бўйлама ички ва ташқи деворларга таянган бўлади. Бу тўшамалар ўрнатилгандан сўнг горизонтал бикр диафрагма ролини ҳам бажаради. Ташқи девор блоклари ўз навбатида ҳам юк кўтарувчи, ҳам ўраб турувчи конструкция вазифасини бажаради. Уларнинг қалинлиги иқлим шароитларини ҳисобга олиб, теплотехник ҳисоблашлар ѐрдамида аниқланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling