Қуйидаги расмда турар-жой биноларида ишлатиладиган блокларнинг асосий турлари
кўрсатилган. Деразалар орасида ишлатиладиган блокларнинг ѐн қирраларида бўртмалар
дераза ости блокларида эса ўйиқлар бўлади. Равоқ блокларида ҳам юқорига ора ѐпма
плиталари таяниши учун), ҳам пастга (дераза ромлари жойлашиши учун) чиққан
чиқиқлари бўлади. Агар деворларда дераза ўрни бўлмаса, бинонинг тур қисмида равоқ
блоклари қалинлиги деразалар оарсига қўйиладиган блоклар қалинлигидан 100 мм кам
бўлиб, бу жойга марказий иситиш системаси батареяларини ўрнатиш мўлжалланади.
Булардан ташқари йирик блокларнинг махсус турлари, яъни бурчакбоп блок, цоколбоп,
бўғотбоп, зинапоя девори блоклари ва санитария-техника блоклари ҳам бор. Ташқи
деворларга ишлатиладиган блокларнинг вазнини камайтириш мақсадида уларнинг ичи
цилиндирсимон ѐки тирқишсимон бўшлиқли қлинади. Икки қаторли деворларга
ишлатиладиган йирик блокларнинг (қаватлар баландлиги 2,8 м бўлган турар-жой бинолари
учун) деразалар орасига қўйиладиган тури баландлиги 2180 мм, эни 990, 1190, 1390, 1590 ва
1790 мм га тенг бўлади.
Расм. Турар-жой бинорлаида ишлатиладиган йирик блоклар турлари:
а – равоқ блоки; б – оддий блок; в – дераза ости блоки; г – бурчакбоп блок; д – деразалар
ораси учун; е – ички девор блоклари; 1 – вертикал блок; г – горизонтал белбоғ блок.
Равоқларга ишлатиладиган блок баландлиги 580 мм, эни 1980, 2380, 2780
ва 3180 мм га тенг бўлади. Дераза ости блокининг баландлиги 640 мм ва
Do'stlaringiz bilan baham: |