Yopiq sugʻorish tizimi


Шаҳар суғориш тармоғи тизими


Download 102.14 Kb.
bet2/6
Sana07.05.2023
Hajmi102.14 Kb.
#1439267
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
суғориш

Шаҳар суғориш тармоғи тизими




Шаҳар ҳудудида ариқ тизимининг қулланилиши.Шаҳар суғориш тизими қадим даврлардан Миср, Хитой ва Марказий Осиёда ҳудудуларида қулланиб келинган. Ҳозирги кунга келиб Европанинг Испания, Франция, Италия ва Россия Федерациясининг қуйи Поволжья, Украинанинг бир қисми, шу каби қатор давлатларда суғориш тизими қулланилмоқда.
Марказий Осиёнинг нафақат қишлоқ хўжалигида, балки ундаги шаҳарларда ҳам суғориш тизими яхши ривожланган. Қадимги Самарқанд шаҳри Зарафшон дарёсининг қадимги номи билан аталадиган Сангардак булоғининг Жанубий ирмоғидан тарқаладиган манба билан суғорилган. Ҳозирги кунда эса Янги Самарқанд Зарафшон дарёсининг Дарғом ариғи орқали суғорилади. Тошкент шаҳри Бузсув, Анҳор ва Оқ-тепа ариқлари таъсирида яхши ривожланган. Бухоро шаҳри жануби-ғарбий ва шимолий томонидан Зарафшон дарёсининг тугалланиш ариқлари таъсирида ривожланган. Андижон шаҳрининг режавий ечими Самарқанд билан Тошкент шаҳрига нисбатан Қора дарёнинг ирмоқлари бўйлаб ривожланган. Худди шундай қадимги Туркманистоннинг Марв шаҳри Мурғоб дарёси ўзани бўйлаб ривожланган. Эроннинг Исфахон шаҳри ҳам дарё бўйлаб жойлашган. Душанбе шаҳри эса Душанбе дарёси ўзанида жойлашган 20 гектарлик сунъий кўлнинг шаклланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг таъсирида шаҳар марказида 420 гектардан зиёд истироҳат боғи ташкил этилган. Олма-ота шаҳрида ҳам Катта Олма ота дарёси ўзанидан 120 гектарлик сув ҳавзаси барпо этилган. Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳри бўйлаб Аламидин ва Ала-алча дарё ирмоқлари ва Катта Чуй канали оқиб утади. Таъкидланган ушбу шаҳарлардаги ариқлар тизими яқин Шарқда жойлашган Ироқ, Эрон, Афғонистон, Туркия каби бошқа давлатлар шаҳарларида ҳам мавжуд.
1960-1970 йилларга келиб шаҳарларда кўп қаватли биноларнинг кескин тараққий топиши шаҳар ариқ тизимининг ўрнига босимли ичимлик сув тармоғини ривожланишига олиб келди, натижада шаҳарларда ариқ тизими аста-секинлик билан ўз фаолиятининг йуқота бошлади. Шу сабабдан ҳам шаҳарларда кўкаламзорларни суғоришнинг катта қисми ичимлик суви тармоғи эвазидан амалга оширилишга эҳтиёж ошиб бормоқда. Натижада қаровсиз қолган суғориш тизимига хизмат қилувчи шаҳар ариқлар ва ҳовузлар деярлик йуқолиб кетди.
Ҳозирги кунга келиб шаҳар экологияси нуқтаи-назаридан ҳамда шаҳарни кўкаламзорлаштириш мақсадида яна шаҳар суғориш тизимини қайтадан амалга ошириш эҳтиёжи тўғилди. Ушбу талаблардан келиб чиқиб, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида Жар ариғи, Шар ариғи, Боғишамол ариғи, Даштак ариғи, Обимашат ариғи ва Беклар ариқлари шаҳарнинг бош режаси асосида инженерлик тайёргарлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолда шаҳарнинг асосий кўча ва йўл тармоқлари элементи сифатида қайтадан шакллантирилди. Шундай суғориш тармоқлари шаҳар худудида 600 км.га яқин бўлиб, уларнинг 0,30 %и эса ЛИ-1 темирбетон лоток қурилмадан иборат, қолган қисми эса оддий ариқ сифатида бунёд этилган.
Шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатадиган ариқлар тизими шаҳарнинг бош режаси асосида тузилган бўлиши шарт. Бунда ариқларга қуйиладиган асосий талаб уларнинг табиий оқимини таъминлашдан иборатдир. Шаҳар суғориш тармоқларининг таъснифи қуйидагичадир:

Download 102.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling