- “Алишер Навоий ва Бобур ижоди” кўргазма (февраль 2022 йил)сида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланаётган Навоий ижодига бағишланган тошбосма ва қўлёзма асарлари ҳақида маълумотлар олинди.
- “Гўзаллик тимсоли” номли кўргазма (Фотолар уйида. март 2022 йил)да рассом Фания Деденёванинг рассомлик ва кулолчилик асарлари намойиш этилди. Кўргазмада кулоллик ва рассомлик намуналаридан яратилган ажойиб композициялар тамошабинлар кўнглида жой эгаллади.
- “Тарих силсиласи Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев нигоҳида” (апрель 2022 йил) номли кўргазмада рассомнинг хаёти ва ижоди босқичлари рассомлар ва бошқа тамошабинлар таомнидан ижобий қабул қилинди.
- “Ўчмас у кунлар шухрати” (май 2022 йил) номли кўргазма Миллий архив, Кинофотофоно архиви ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи фондларида сақланаётган уруш йилларига оид фотоасарлари намойиш этилган.
- Қозоқ ва Туркман маданият марказлари ўзларининг миллий кўргазмалари (май 2022йил) 18 май музейлар куни муносабати билан ўтказилшган бўлиб, бу маданият марказлари ўзларининг миллий буюмлари билан келган тамошабинлар кўнглидан жой олдилар.
- Хунарманд уюшмаси ўзининг миллий хунармандчилик намуналари (май 2022 йил) кўргазмасини 18 май халқаро музейлар кунида намойиш этишди. Кун давомида музейга ташриф буюрган тамошабинлар ўзбек халқ хунармандчилик намуналаридан бахраманд бўлдилар. Шунингдек, бу кўргазма ярмаркасида келган меҳмонлар ўзларига ёққан буюмларни харид қилдилар.
- “Шарқ зиёкори” МЧЖ ташкилоти ва “Ўзбекистон нашриёти” матбаа уйининг тарихий, адабий ва бадиий китоблар кўргазмаси (май 2022йил) ҳам музейлар куни намойиш этилган. Бў кўргазма ярмаркада нашриётларда нашр қилинган адабиётлар, бадиий китоблар, журналлар ва бошқа турдаги илмий оммабоп адабиётлар намойиш этилди.
- "Болаларга беринг дунёни" номли кўргазма (июнь 2022 йил)да болалар томонидан чизилган асарлар музей кўргазмасида намойиш этилди. Музейга ташриф буюрган тамошабинлар болалар асарларидан завқланиб, фахрланиб, гўёки болаликларига қайтгандек ўзларини ҳис қилиб кетишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |