ҳисобварағимизни тўхтатиб қўйилишини айтди. Шунақа бўлиши мумкинми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги йўриқномага асосан, асосий
ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул
маблағлари терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи,
терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда
тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор
ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади. Тадбиркорлик фаолияти
субектларининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
суд тартибида амалга оширилади, қонунда
кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат
чиқим қисмида тўхтатилади.