Youth affairs


-савол. “Бир йиллик” армияга кетаётган ходимга бериладиган кафолатлар


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

88-савол. “Бир йиллик” армияга кетаётган ходимга бериладиган кафолатлар 
1 йиллик ҳарбий хизматга кетаётган ходимларга қандай имтиёз ва кафолатлар назарда тутилган?
Жавоб: Меҳнат шартномаси асосида ишлаб турган ва 1 йиллик ҳарбий хизматга кетаётган ходимлар 
ўзингиз билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 99-моддаси ўз хоҳишингиз билан эмас, 
балки Меҳнат кодекси 106-моддаси ҳарбий хизматга кетиш муносабати билан бекор қилинг. 
Бунда сиз қуйидагиларни ютқизмайсиз:
– Қайтиб келгач узоғи билан уч ой ичида иш берувчига мурожаат қилиб олдинги ишингизга 
жойлашиш ҳуқуқига эга бўласиз; МК 68-модда
– Хизматдан қайтиб келиб ишга кирганингиздан кейин 6 ой ўтмасдан таътил олиш ҳуқуқига эга 
бўласиз; МК143-модда
– Ҳарбий хизматни ўтаётган пайтингизда хотинингиз иш жойидан оладиган таътили юзасидан 
имтиёзга эга бўлади; МК 144-модда
– Хизматга кетишдан олдин олиб бўлган таътилингиз пули компенсация қилиниб иш берувчи 
томонидан қайтариб олинмайди. МК 164-модда.


52
89-савол. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳоллари
Истеъмолчиларни қандай ҳолатларда электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш мумкин?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори “Истеъмолчиларни электр ва газ 
тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга асосан истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда 
электр ва газ тармоғидан узиб қўйилиши мумкин:
– шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга 
оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлик 
мавжуд бўлганда;
– Бюро талабномалари ижро этилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси 
ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига кўрсаткичларни олиш учун рухсат 
этилмаганда;
– электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ёки электр энергияси ва 
табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
– электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, 
кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
Бошқа ҳолатларда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш мумкин эмас.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling